Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М
Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Download 4.69 Mb. Pdf ko'rish
|
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ
Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 10 чекловлари она давлатнинг анклав устидан тўлиқ назоратини таъминлаш учун қўлланилади: Биринчидан, марказий ҳукумат анклавнинг йўқолиши мумкинлигидан хавотирда бўлиб, бу асосий давлат учун салбий “рағбат” бўлиб хизмат қилади. Иккинчидан, анклавларни марказий ҳукумат олдида сезиларли даражада муҳим аҳамиятга эга бўлган муайян стратегик, ҳарбий-стратегик ва геосиёсий сабаблари мавжуд бўлиб, бу ижобий “рағбат”ни шакллантиради. Ушбу юқоридаги икки омил, одатда, марказий ҳукуматнинг ҳар қандай ҳолатда ҳам анклавни сақлаб қолиш истаги борасида етарлича “вазн”га эга. 2. Анклав ва ўраб турувчи давлат (E + S) ўртасидаги муносабатлар. Она давлат анклавга ҳал қилувчи таъсир кўрсатишига қарамасдан, ўраб турувчи давлатнинг таъсир доираси ҳам ўзига хос кучга эга бўлади. Бинобарин, ўраб турувчи давлатнинг таъсири суст ёки фаол бўлиши мумкин. Хусусан, ўраб турувчи давлатнинг анклавга нисбатан ҳатти-ҳаракатлари асосий давлат томонидан анклавни суверинитет жиҳатдан қўллаб- қувватланиши натижасида маълум чекланишга учрайди. Мамлакатни, Рудольф Челлен таъбири билан айтганда, бир бутун организмга қиёслаш мумкин. Шу хусусида, асосий давлат яхлит вужуд бўлса, “митти”гина ҳудудий бирлик – анклав – у учун “тирноққа кирган зирапча” тусига киради, яъни асосий ва ўраб турувчи давлат муносабатлари қалтис геосиёсий вазият бўлиб, анклавлар муаммоси баъзан “яра устига чипқон” бўлиши мумкин. Бу географик жойлашув туфайли ҳарбий-стратегик режада ташвишланиш учун сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, ҳуқуқий режимларнинг фарқлари, контрабанда қилиш имкониятлари, чегараларни сақлаш харажатлари ва бошқалар асосида баъзи иқтисодий қийинчиликлар бўлиши мумкин. 3. Асосий ва ўраб турувчи давлат ўртасидаги (M + S) муносабатлар анклавга оид масалалар бўйича умумий алоқаларни акс эттиради. Aнклавдаги фаровонлик ва тартиб-қоидалар, асосан, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling