Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 

ишларида ҳамда ҳудудлар чегарасиини белгилаш ишлари ва 
саноат тармоқларида кенг қўлланилади. 
Анклав географик категория сифатида бошқа давлат ҳудуди 
билан ўралган асосий давлат ҳудудининг бир қисми ҳисобланади. 
Ҳудуд тушунчаси ўз таркибига фақат қуруқлик ҳудудини эмас, 
балки ҳудудий сувларни ҳам олади (1-илова). Анклав муайян бир 
давлат ҳудудининг бошқа бир ёки бир неча давлатнинг геотория 
ёки акваторияси билан қуршаб олинган қисми бўлиб, у ўзи 
тегишли давлат ҳудудининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Aнклавлар ҳудудий бўшлиқда эмас, балки манфаатлари 
турлича мамлакатлар билан ўраб олинган бўлиб, кўпинча, 
зиддиятли вазиятларни юзага келтиради. Aнклавликни асосий 
(она) давлат ва ўраб турувчи давлат муносабатлари кесишган 
ҳудуд шакллантиради. Бу икки томон анклавлар учбурчаги MES 
("она давлат (mainland state) + анклав (enclave) + ўраб турувчи 
давлат" (surrounding state)) сифатида тақдим этиладиган 
концептуал учбурчакнинг таркибий қисмидир (1-расм).
Бу назария анклавларни ўрганиш учун концептуал асос бўлиб 
хизмат қилади. 
Жумладан, “MES учбурчаги” тўрт вектордан иборат:
• биринчиси – асосий давлат ва анклав ўртасидаги 
муносабатлар;
1-расм. Анклав/эксклав ҳудудлардаги уч томонлама 
алоқалар [1, -Б. 79] 


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 

• иккинчиси – анклав ва ўраб турувчи давлат ўртасидаги 
муносабатлар;
• учинчиси – асосий ва ўраб турувчи давлат ўртасидаги 
муносабатлар;
• тўртинчиси – асосий ва ўраб турувчи давлат ўртасидаги 
бевосита анклавга тегишли масалалар бўйича муносабатлар ва 
ҳ.к. 
Учбурчакни ташкил этувчи векторлар икки томон (она давлат ва 
ўраб турувчи давлат)га қаратилган бўлиб, бу томонларнинг ўзаро 
таъсирини акс эттиради. Бироқ, бу таъсир томонларнинг кучлари 
билан тўғри пропорционал эмас. Одатда, асосий давлат анклав 
ижтимоий-иқтисодий ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатади. Она 
давлат ва анклавнинг сиёсати анклав мослашиши керак бўлган 
вазиятни белгилайди. Бундан ташқари, ўраб турувчи давлатнинг 
иқтисодий ва сиёсий таъсири ҳам анклав ҳаётида муҳим аҳамиятга 
эга. Шунга қарамай, анклав қанчалик кичик ва аҳамиятсиз 
бўлишидан қатъи назар, у асосий ва ўраб турувчи давлат ҳамда 
уларнинг икки томонлама муносабатларига таъсир кўрсатади. 
Юқоридаги назария асосида уларнинг ўзаро муносабатлари 
(MES)ни қуйидаги тўрт вектор асосида тавсифлаш мумкин: 
1. Асосий давлат ва анклав (M + E) ўртасидаги муносабатлар. 
Aнклав нуқтаи назаридан, бу вектор энг муҳим ҳисобланади. 
Одатда, бу муносабатлар занжири анклавнинг иқтисодиёти ва 
сиёсатини белгилаб беради. Шу билан биргаликда, асосий 
давлатнинг ажралмас қисми бўлган анклав унинг сиёсий ва 
ҳуқуқий тизимига бўйсунади. Она давлат анклав ҳудудга катта 
таъсир кўрсатади. Иқтисодий нуқтаи назардан, асосий давлат 
анклавни махсус ваколат билан таъминлаши мумкин. Сиёсий 
нуқтаи назардан, анклавнинг сиёсий ҳаёти она давлатни ҳавотирга 
солади. Бу, кўпинча, мамлакатда чиқарилган сиёсий қарорлар ва 
ривожланиш концепциясига таъсир қилади. Мисол учун, анклавни 
тўғридан-тўғри бошқариш ёки маҳаллий ҳокимиятнинг айрим 



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling