К-15-22 гурух талабалари томонидан таййорланди Бошқарув усуллари


Download 1.75 Mb.
bet2/4
Sana26.03.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1297250
1   2   3   4
Bog'liq
к-15-22 гурух талабалари томонидан

Ташкилий –фармойиш усуллари

Ташкилий-фармойиш усуллари - ходимлар ва бўғинлар(звенолар) ўртасидаги объектив равишда мавжуд бўлган муносабатларни ҳисобга олган ҳолда таъсир ўтказиш йўл-йўриқлари мажмуасидир. Бу усуллар белгиланган мақсадга эришиш учун раҳбарнинг бўйсунувчига, юқори поғонанинг қуйи поғонага тўғридан тўғри таъсир ўтказишини ифодалайди ҳамда бошқариш объектининг тузилиши ва фаолият тартиб-қоидаларини белгилайди. Ташкилий–фармойиш(маъмурий) усуллар бошқариш тизимида муҳим ўрин эгаллайди ва ўз ичига кўпроқ расмий ваколатлар орасидаги муносабатларга асосан ички тартиб-қоидалар, бўйруқлар ва кўрсатмаларга риоя қилишни олади.


Ташкилий-фармойиш усулларига қуйидагилар киради :
  • бошқариш маъмурияти структурасини (тузилишини) шакллантириш;
  • бошқарув бўғинлари функцияларини белгилаш;
  • кадрларни тўғри танлаш, жой-жойига қўйиш ва янгилаш тамойилларини ишлаб чиқиш;
  • бўлимлар ва ҳодимларнинг ҳуқуқ, бурч ва жавобгарликларини белгилаш;
  • ваколатларни ишлаб чиқиш ва тўғри тақсимлаш;
  • турли низомлар (ташкилот ва бўлимлар, моддий рағбатлантириш,ички тартиб қоидалар тўғрисидаги ва бошқалар) ишлаб чиқиш;
  • лавозим ва бошқа йўриқномалар жорий қилиш;
  • қарорлар, буйруқлар, фармойишлар ва кўрсатмалар тайёрлаш ҳамда уларни жойларга етказиш ва ижроси бўйича мониторинг юритиш;
  • топшириқлар ва кўрсатмалар бериш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш ва бошқалар киради

Ташкилий-фармойиш усуллар юқори органлар (раҳбарлар) хукмронлигига ва қуйи бўғин(ҳодим)ларнинг сўзсиз бўйсунишига асосланади. Шунинг учун ҳам уларни маъмурий усуллар деб юритилади. Бошқариш маъмурияти ташкилотнинг мувоффақиятли фаолияти билан боғлиқ ва барчанинг бажариши шарт бўлган тартиб-қоидаларни ишлаб чиқади ҳамда ишларни тартибга солиш бўйича фармойишлар беради.

Шундай қилиб, мазкур усуллар бошқариш тизимида объектив равишда мавжуд бўлиши зарур бўлган ўзаро муносабатлар ва алоқаларни шакллантиради ва ҳар қандай ташкилотда:


ташкилий барқарорликни
интизомни
ўзаро мутаносибликни
тартиблиликни
узлуксизликни таъминлайди

Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling