К-15-22 гурух талабалари томонидан таййорланди Бошқарув усуллари


Ташкилий–фармойиш усуллар бошқарув бўғинларининг ўзаро мужассамлигини таъминлайди ҳамда бошқарувдаги объектив муносабатларни акс эттиради


Download 1.75 Mb.
bet3/4
Sana26.03.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1297250
1   2   3   4
Bog'liq
к-15-22 гурух талабалари томонидан

Ташкилий–фармойиш усуллар бошқарув бўғинларининг ўзаро мужассамлигини таъминлайди ҳамда бошқарувдаги объектив муносабатларни акс эттиради

Ижтимоий-психологик усуллар

Ижтимоий-психологик усуллар бу жамоаларни, улардаги муҳитни ва ҳар бир ходимнинг шахсий хусусиятларини ўрганиш, билиш орқали таъсир ўтказиш усулларидир.

Ижтимоий-психологик усуллар таъсир кўрсатишнинг алоҳида инсонлар ёки гуруҳларнинг ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштириш, шахсий таъсир, ўрнак ва шу кабиларни ўз ичига олади.

Ўз моҳиятига кўра мазкур усуллар жамоанинг шаклланиш ва юксалиш жараёнига, кишиларнинг онгига ҳамда уларнинг маънавий манфаатларига умумжамият манфаатларини хисобга олган холда таъсир қилувчи воситалар ва йўл-йўриқларнинг мажмуидир.

Бошқаришнинг ижтимоий-психологик усуллари қуйидаги масалаларни хал қилишга каратилган:

1.Кишиларнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари-дунёқарашлари, характерлари, манфаатлари, қобилиятлари, ҳаракатлари ва хоказоларни ҳисобга олган холда жамоаларни шакллантириш. Бунинг натижасида жамоада ҳамкорлик ва ҳамжихатлик руҳида ишлаш учун қулай шарт-шароитлар яратилади. 2. Жамоада ташкилий маданиятни шакллантириш, чунончи, ташкилот қадриятлари тизими, наъмунали анъаналар ва миллий урф-одатларни жорий қилиш. 3. Кишиларда ижтимоий ривожланишни, интилишни ва ташаббусни рағбатлантириш, уларнинг умумий билим ва малака даражасининг ортишини ҳамда маданий, маънавий ва маърифий ўсишини таъминлайди. 4. Кишиларнинг маданий ва маиший эхтиёжларини қондириш, яъни, уй-жойлар, болалар боғчалари, клублар, профилакторийлар, спорт иншоотлари ва хоказоларга бўлган талабларини қондириш. 5. Одамларнинг ўз меҳнат фаолиятидан, танланган мутахассислиги ва касбидан қониқишлари учун шарт-шароитларни вужудга келтиради.

Ижтимоий усулларга қуйидагилар киради :


1. Ижтимоий меъёрлаш йўллари:
  • ички тартиб қоидалар;
  • жамоат ташкилотларининг низоми;
  • ишчи шарафи кодекси;
  • ишлаб чиқариш одоб қоидалари;
  • иштирокчига таъсир этиш шакллари

2. Ижтимоий-сиёсий (тарбиявий) усуллар:
  • сиёсий тарғибот олиб бориш;
  • жамоа аъзоларини тарбиялаш ва ишонтириш;
  • маъмурий фаолиятни назорат қилиш;
  • кишиларни бошқаришга жалб қилиш.

Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling