К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Банк кредитлари ва олинган қарзлар бўйича мажбуриятларнинг ҳисоби


Download 0.73 Mb.
bet147/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   264
Bog'liq
Булим-1

8.2.Банк кредитлари ва олинган қарзлар бўйича мажбуриятларнинг ҳисоби

Корхоналар банклардан ва бошқа юридик шахслардан ўзларининг айланма маблағларини тўлдириш, молиявий –хўжалик фаолиятини ривожлантириш мақсадида қисқа муддатли , шунингдек капитал қурилиш ишларини олиб бориш ва бошқа мақсадлар учун узоқ муддатли кредитлар ва қарзлар олишлари мумкин. Кредитлар ва қарзлар тузилган шартномаларга мувофиқ корхонанинг кассасига берилиши, ҳисоб-китоб ёки бошқа махсус счётларига ўтқазиб берилиши, шунингдек банкдаги махсус ссуда счёти орқали тўловларни амалга ошириш йўли билан тақдим этилиши мумкин.


21- сон БҲМС га мувофиқ банк кредитларининг ҳисоби 6810 «Қисқа муддатли банк кредитлари» ва 7810 «Узоқ муддатли банк кредитлари» счётларида, олинган қарзлар эса 6820 «Қисқа муддатли қарзлар» ва 7820 «Узоқ муддатли қарзлар» счётларида олиб борилади. Ушбу пассив счётларнинг кредитида кредитлар ва қарзларнинг олиниши, шунингдек улар бўйича мажбуриятларнинг қолдиғи, дебетида эса уларнинг қайтарилиши акс эттирилади. Банк кредитлари ва олинган қарзлар бўйича ҳисобланган фоизлар ва улар бўйича ҳисоб –китоблар махсус 6920 « Ҳисобланган фоизлар» счётида олиб борилади. Олинган банк кредитлари ва қарзлар, уларнинг қайтарилиши, ҳисобланган фоизлар бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:

Тар-тиб рақами

Операциянинг мазмуни

Дебет счет

Кредит счет

Ёзувга асос бўлувчи ҳужжат

1.

Кредитларни олиниши:
-Корхона кассасига
-Ҳисоб –китоб счётига
-Аккредитив счётларга
-Махсус бошқа счётларга
-Таъминотчиларга тўланганда
-Таъминотчиларга аванс тариқасида ўтқазилганда



5010
5110


5510
5530
6010
4310
4330



6810,
7810


6820,
7820



Кредит ва қарз шартномалари тўлов топшириқ-номаси, кирим касса ордери, банк кўчирмалари

2.

Кредитларни қайтарилиши:
-Кассадан
-Ҳисоб-китоб счётидан
-Аккредитив счётлардан
-Махсус счётлардан
-Депозит счётлардан
-Харидорларлар ва буюртмачилардан тушган тушумдан
-Харидорлардан олинган аванс тўловларидан

6810,
7810,


6820,
7820

5010
5110


5510
5530
5890

4010

6310


Кредит ва қарз шартномалари тўлов топшириқ-номаси, кирим касса ордери, банк кўчирмалари

3.

Узоқ муддатли кредит жорий мажбуриятга ўтқазилганда

7810,
7820

6950

Кредит ва қарз шартномалари

4.

Кредитлар бўйича фоизлар ҳисобланганда



9610

6920

Кредит ва қарз шартномалари

5.

Фоизлар тўланганда

6920

5110

Банк кўчирмалари

Банк кредитлари ва олинган қарзларнинг аналитик ҳисоби уларнинг турлари ва қайтариш муддатлари бўйича олиб борилади.





Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling