К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Дебет 8330 «Пай ва бадаллар». Кредит


Download 0.73 Mb.
bet161/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Дебет 8330 «Пай ва бадаллар».
Кредит 6620 «Чиқиб кетган таъсисчиларга уларнинг ҳиссалари бўйича қарз»

  • Акцияларнинг номинал қиймати пасайтирилганда ёки акциялар сони камайтирилганда:

Дебет 8310 «Оддий акциялар», 8320 «Имтиёзли акциялар»
Кредит 6620 «Чиқиб кетган таъсисчиларга уларнинг ҳиссалари бўйича қарз»

  • Давлат корхоналарида ҳисобот йилнинг зарарлари қопланганда

Дебет 8300 «Устав капитали»
Кредит 8710 «“Ҳисобот йилнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)”
Устав капиталининг аналитик ҳисоби корхона таъсисчилар ва акционерлари бўйича юритилади.
Акционерлик жамиятлари ва акция чиқарган маъсулияти чекланган жамиятлар ўзларининг хусусий акцияларини қайта сотиш ёки уларни бекор қилиш учун қайта сотиб олишлари мумкин. Сотиб олинган бундай хусусий акцияларнинг ҳисоби 8610 « Сотиб олинган хусусий оддий акциялар» ва 8620 «Сотиб олинган хусусий имтиёзли акциялар» счётларида юритилади. Ушбу счётлар мос равишдаги 8310 «Оддий акциялар» ва 8320 «Имтиёзли акциялар» счётларига контрпассив счётлар бўлиб ҳисобланади, яъни ушбу счётларнинг суммалари балансда алоҳида қаторда олдига манфий (-) белгини қўйиш ёки қизил ранг билан ёзиш орқали акс эттирилади. Демак, хусусий капиталнинг баланс қийматини топишда ҳамма вақт сотиб олинган хусусий акцияларнинг қиймати, агар улар мавжуд бўлса, чегириб ташланади.
Сотиб олинган хусусий акциялар сотиб олиш вақтида сотиб олинган қийматида қуйидагича акс эттирилади:
Дебет 8610 « Сотиб олинган хусусий оддий акциялар» ва 8620 «Сотиб олинган хусусий имтиёзли акциялар»
Кредит 5010 «Касса», 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» 6620 «Чиқиб кетган таъсисчиларга уларнинг ҳиссаси бўйича қарз»
Кейинги даврларда сотиб олинган акциялар қайта сотилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Сотиб олиш қийматидан юқори қийматга қайта сотилган акцияларга қуйидаги ёзувлар қилинади:

  • Сотиб олиш қийматига


Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling