К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Асосий ишлаб чиқариш харажатлари


Download 0.73 Mb.
bet104/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Асосий ишлаб чиқариш харажатлари деганда ишлаб чиқаришнинг асосий технологик жараёнларини бевосита олиб борувчи ишлаб чиқариш цехлари харажатлари тушунилади. Бундай харажатларга асосий цехларнинг технологик жараёнларида маҳсулот (иш, хизмат) ларни ишлаб чиқарилишига бевосита сарфланган харажатлар киради.
Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари деганда асосий ишлаб чиқариш цехлари учун ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи бўлиб ҳисобланган ишлаб чиқариш бўлинмаларининг (цехларнинг) харажатлари тушунилади. Ёрдамчи цехлар бўлиб, масалан, таъмирлаш цехи, механика цехи, буғ бериш цехи ва бошқалар ҳисобланади. Ушбу цехларнинг харажатлари алоҳида ҳисобга олинади ва ҳар ойнинг охирида асосий ишлаб чиқариш харажатлари таркибига киритилади.
Умум ишлаб чиқариш харажатлари деганда барча асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш цехларини бошқарувига ва ташкил этишга тааллуқли бўлган, шунингдек уларга хизмат кўрсатувчи бўлинмаларнинг харажатлари тушунилади. Масалан, таъминот бўлими, ёнғинга қарши курашиш бўлими, иситиш бўлими, қўриқлаш бўлими ва бошқалар асосий ва ёрдамчи цехларга турли хизматларни кўрсатади. Бу бўлинмаларнинг харажатлари ҳам алоҳида ҳисобга олинади ва ой охирида ҳисоб сиёсатида белгиланган тартибга мувофиқ асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларига киритилади.
Таннархга киритилиш усулига қараб барча ишлаб чиқариш харажатлари бевосита ва билвосита харажатларга бўлинади.
Бевосита харажатлар деганда у ёки бу ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг таннархига тўғридан- тўғри олиб бориладиган харажатлар тушунилади. Уларга мисол қилиб, масалан, нон ишлаб чиқаришда тузилган калькуляцияга мувофиқ бевосита сарфланган ун ва бошқа материалларнинг харажатларини, бевосита нон ишлаб чиқариш билан шуғулланган ишчиларга ҳисобланган иш ҳақи харажатларини, ишлаб чиқариш цехининг бевосита бошқа харажатларини келтириш мумкин.
Билвосита харажатлар деганда корхонанинг бутун ишлаб чиқариш фаолиятига тааллуқли бўлган ,лекинда аниқ бир бўлинманинг (маҳсулотнинг) таннархига тўғридан-тўғри киритиб бўлмайдиган, шунинг учун маълум бир тартибга мувофиқ бўлинмалар (маҳсулотлар) ўртасида тақсимланадиган харажатлар тушунилади. Аксарият умум ишлаб чиқариш харажатлари айнан билвосита харажатлар ҳисобланади, улар ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ҳиссаси, цех ходимлари иш ҳақининг ҳиссаси ва бошқа белгиларига қараб мутаносиб тарзда тақсимланади.
Ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан ўзгаришига қараб ишлаб чиқариш харажатлари ўзгарувчан ва шартли ўзгармас турларга бўлинади:

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling