К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобининг вазифалари


Download 0.73 Mb.
bet106/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобининг вазифалари. Ишлаб чиқариш харажатлари бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:

  • Ишлаб чиқариш харажатларини уларнинг моҳиятини очиб берувчи мезонларига мос равишда ҳисобга олиш;

  • Ишлаб чиқариш харажатларини тўғри туркумлаш ва гуруҳларга ажратиш;

  • Ишлаб чиқариш харажатларини тўғри, ўз вақтида ва тегишли бошланғич ҳужжатлар билан расмийлаштириш ;

  • Ишлаб чиқариш харажатлари бўйича моддий жавобгар шахсларнинг ҳисоботлари маълумотлари ва ҳисоб маълумотларини тўлиқ уйғунлигини таъминлаш;

  • Тугалланган ишлаб чиқариш харажатларини тўғри ва ўз вақтида тайёр маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) таннархига киритиш;

  • Тугалланмаган ишлаб чиқаришга тўғри келадиган харажатларни тўғри ва ўз вақтида ҳисобга олиш, бунинг учун уларни белгиланган муддатларда қайта рўйхатдан ўтказиш (инвентаризация қилиш), унинг натижаларини тўғри аниқлаш ва ҳисобга олиш;

  • Таннархни ошиб кетишига сабаб бўлувчи норационал чиқимларни вужудга келиш сабаблари ва айбдорларини топиш, бндай чиқимларга йўл қўймаслик учун моддий жавобгар шахслар фаолиятини доимий назорат қилиш;

  • Мавжуд ишлаб чиқариш захиралари ва воситаларидан унумли фойдаланиш устидан назорат ўрнатиш;

  • Ишлаб чиқариш харажатларини солиқ солиш базаси объекти сифатида тўғри шакллантириш ва бошқалар.



Ишлаб чиқариш харажатларининг синтетик ва аналитик ҳисоби. 21- сон БХМС га мувофиқ ишлаб чиқариш харажатларининг синтетик ҳисоби 2010 “Асосий ишлаб чиқариш”, 2310 “Ёрдамчи ишлаб чиқариш” ва 2510 “ Умумишлаб чиқариш харажатлари” счетларида олиб борилади. Ушбу счётларни очиш негизига ишлаб чиқариш харажатларининг ишлаб чиқаришда тутган ўрни асос қилиб олинган. Ушбу счётларнинг барчаси актив, доимий счётлардир. Уларнинг дебетида харажатларнинг кўпайиши, кредитида эса харажатларнинг ҳисобдан чиқарилиши, яъни камайиши акс эттирилади. Бу счётларнинг қолдиғи мос равишда асосий, ёрдамчи ва умум ишлаб чиқаришнинг тугалланмай қолган қисмини пулда ифодалайди. Аксарият корхоналарда 2310 “Ёрдамчи ишлаб чиқариш” ва 2510 “ Умумишлаб чиқариш харажатлари” счетлари ҳисобот даврининг охирида ёпилади, яъни уларнинг дебетида тўпланган суммалар, юқорида айтиб ўтганимиздек, у ёки бу усулга асосан тақсимланади. Жумладан, уларнинг асосий ишлаб чиқаришга доир қисми 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” счётининг дебетига ўтқазилади ва шу асосда ушбу счётлар ёпилади, яъни давр охирида қолдиқга эга бўлмайди.
2010 “Асосий ишлаб чиқариш “ счётининг дебетида тўпланган сумма (унинг кредитида акс эттирилган айрим суммалардан ташқари, масалан қайтарилган чиқиндиларнинг қиймати, брак суммаси) ишлаб чиқарилган барча маҳсулотларнинг (ишларнинг, хизматларнинг ) умумий таннархини пулда ифодалайди. Ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар (бажарилган ишлар ва хизматлар)нинг ҳақиқий таннархи 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” счётининг кредити орқали мос равишда 2810 “Омбордаги тайёр маҳсулотлар”, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи 9130 “ Бажарилган ишларнинг ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи” счётларининг дебетига ўтқазилади.
Ишлаб чиқариш харажатларига доир операциялар счетларда қуйидагича акс эттирилади.

Тар-тиб рақами

Операциянинг мазмуни

Дебет счет

Кредит счет

Ёзувга асос бўлувчи ҳужжат

1.

Материал харажатларига

2010,
2310,
2510

1010-
1090

Моддий ва ишлаб чиқариш ҳисоботлари

2.

Ҳисобланган иш ҳақи харажатларига

2010,
2310,
2510

6710

Иш ҳақи ҳисоб-китоблари

3.

Ижтимоий суғурта органларига иш ҳақи фондига нисбатан белгиланган меъёрлардаги ажратмаларга

2010,
2310,
2510

6510-
6520

Ажратмаларга
доир ҳисоб-
китоблар



4.

Ишлаб чиқаришга доир асосий воситаларга ҳисобланган амортизация суммаларига

2010,
2310,
2510

0210-
0299

Амортизация
ҳисоб-
китоби

5.

Ишлаб чиқаришга доир бошқа
харажатлар

2010,
2310,
2510

6010,
6910-6990

Счет-фактура,
далолатнома

6.

Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари счёиини ёпиш

2010

2310

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

7.

Умум ишлаб чиқариш харажатлари счётини ёпиш

2010

2510

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

8.

Ишлаб чиқариш харажатларини тайёр маҳсулотнинг таннархига киритиш

2810

2010

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

9.

Ишлаб чиқариш харажатларини бажарилган ишлар ва хизматлар таннархига киритиш

9130

2010

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

10.

Ишлаб чиқаришдан олинган қайтариладиган чиқиндилар қийматига

1090

2010

Далолатнома

11.

Ишлаб чиқаришдан олинган бракга

2610

2010

Далолатнома

12.

Ишлаб чиқаришда аниқланган камомадларга

5910

2010,
2310,
2510

Далолатнома

13

Ишлаб чиқаришдан олинган ярим маҳсулотларга

2110

2010
2310,
2510

Ҳисоботлар

14.

Тугалланмаган ишлаб чиқаришни қайта баҳолашада:

2010
3210

6230
2010

Инвентариза-ция варағи,
Далолатнома

2010, 2310, 2510 –счётларда акс эттирилган ишлаб чиқариш харажатларининг аналитик ҳисоби бўлимлар (цехлар) бўйича, маҳсулот турлари бўйича ва харажат моддалари бўйича ҳисоб сиёсатида белгиланган тартибда олиб борилади.



Ўз-ўзини синаш учун тест савол-жавоблари




Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling