К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Download 0.73 Mb.
|
Булим-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10.Қайси корхонада келиб тушган материалга тўғри келадиган ҚҚС ишлаб чиқариш харажатларига киритилади
- Тайёр маҳсулотларнинг ҳисоби Тайёр маҳсулот
9.Умум хўжалик харажатлари
а) 2010 ва 2310 –счётларга ёпилади Б) Фақат 2310 – счётга ёпилади В) Фақат 2010 счётга ёпилади Г) Фақат 2110 –счётга ёпилади 10.Қайси корхонада келиб тушган материалга тўғри келадиган ҚҚС ишлаб чиқариш харажатларига киритилади? А) Умумий солиқларни тўловчи корхонада Б) Ягона солиқ тўловчи корхонада В) Қурилиш ташкилотида Г) Ишлаб чиқариш фирмасида Тайёр маҳсулотларнинг ҳисоби Тайёр маҳсулот деганда ишлаб чиқаришнинг барча технологик жараёнларидан ўтган, ортиқ қайта ишловни талаб қилмайдиган, ўзининг сифати бўйича давлат стандартларига, техник шартларга жавоб берадиган ва омборхоналарга қабул қилинган тайёр буюмлар тушунилади. Корхонанинг фаолият турига қараб у ишлаб чиқарган тайёр маҳсулотлар турлича бўлиши мумкин. Масалан, машинасозлик заводининг тайёр маҳсулоти бўлиб енгил ёки юк ташиш автомобиллари, нон комбинатининг тайёр маҳсулоти бўлиб – нон ва нон маҳсулотлари, қишлоқ хўжалик корхонасининг тайёр маҳсулоти бўлиб етиштирилган мева-сабзавотлар ва бошқа маҳсулотлар ҳисобланади. Тайёр маҳсулотлар корхонада олиб борилган ишлаб чиқариш жараёнининг пировард натижаси ҳисобланади. Уларни тайёрлашга кетган харажатлар корхонанинг ишлаб чиқариш харажатларини, шунингдек тайёр маҳсулотнинг таннархини ташкил қилади. Тайёр маҳсулотлар корхоналарнинг айланма активларининг муҳим тури ҳисобланади. Уларнинг айланиш тезлиги талаб ва таклифга, сифатига, ишлаб чиқарилган ҳажмига, баҳосига ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади. Ўз навбатида тайёр маҳсулотларнинг харидорлигига сотиш ҳажми, пул тушумлари, даромад ва бошқа кўрсаткичлар бевосита боғлиқдир. Шунинг учун ҳам тайёр маҳсулотлар бухгалтерия ҳисобининг муҳим объектларидан бири ҳисобланади. 4-сон БХМС га мувофиқ тайёр маҳсулотлар қуйидаги баҳоларда ҳисобга олинади: Ишлаб чиқаришдан олинганда – ҳақиқий таннархи бўйича; Таъсисчилардан олинганда – келишув баҳосида; Қайтариб бермаслик шарти билан бепул келиб тушганда – эксперт йўли билан аниқланган қийматда; Баҳосини реал аниқлаш қийин бўлган буюмлар бўйича- режали (норматив) баҳода. Харидоргирлигини йўқотган, сифати паст ёки шикастланган ҳолларда- соф сотиш қийматида ( таннархдан паст бўлган қийматда). Тайёр маҳсулотлар қийматини баҳолаш худди ишлаб чиқариш заҳиралари каби корхона ҳисоб сиёсатида белгиланган ФИФО ёки АВЭКО усуллардан бирида амалга оширилиши мукин. Маҳсулот таннархи ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш ва таннархни калькуляция қилиш йўли билан топилади. Калькуляция, одатда бир хил номдаги маҳсулотга (иш ёки хизмат турига) тузилади. Амалиётда норматив (режали ) калькуляция, ҳақиқий таннарх калькуляцияси каби калькуляциянинг турлари кенг ишлатилади. Норматив (режали) калькуляцияда қабул қилинган маҳсулот (иш, хизмат) бирлигининг таннархи махсус тасдиқланган рецептуралар асосида сарфланадиган харажатлар суммасини ишлаб чиқаришга мўлжалланган маҳсулот(иш, хизмат)нинг сонига бўлиш йўли билан топилади. Масалан, 100 порция палов (250 граммлик) тайёрлаш учун рецептурада қуйидаги харажатлар кўзда тутилган дейлик: гўшт –6 кг, гуруч –25 кг, ёғ –8 кг, сабзи –20 кг, пиёз –3 кг, туз ва зироварлар - 1 порцияга 5 сўм миқдорида. Ишлатиладиган масаллиқлар бозордан сотиб олинади. Ушбу шартли маълумотларга кўра 1 порция паловнинг норматив(режали) таннархини калькуляцияси қуйидагича бўлади. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling