К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Дебет 2820 «Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар» Кредит


Download 0.73 Mb.
bet116/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Дебет 2820 «Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар»
Кредит2810“Омбордаги тайёр маҳсулотлар”

Дебет 2830 «Комиссияга берилган тайёр маҳсулотлар»
Кредит2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

Тайёр маҳсулотларнинг аналитик ҳисоби моддий жавобгар шахслар бўйича, маҳсулотларнинг турлари бўйича олиб борилади.




Ўз-ўзини синаш учун тест савол-жавоблари



1.Тайёр маҳсулотга кирмайди
а) Нон
б) Булка
в) Ун
г) Печенье
2.Қуйидагиларнинг қайси бири тўғри
а) Тайёр маҳсулотнинг ҳисоб баҳоси бўлиб сотиш баҳоси ҳисобланади
б) Маъмурият биносининг амортизацияси маҳсулот таннархига киради
в) Маҳсулотлар таннархи бўйича ҳисобга олинади
г) Маҳсулотлар фойда суммасини ўз ичига олган баҳода ҳисобга олинади
3.Қуйидагиларнинг қайси бири тўғри?
а) Дебет 2810 Кредит 0610
б) Дебет 2810 Кредит 2010
в) Дебет 2810 Кредит6610
г) Дебет 2810 Кредит 7510
4.Қуйидагиларни қайси бири маҳсулотни сотилишига кирмайди?
а) Мактабга ёрдам сифатида берилган маҳсулотлар
б) Иш ҳақи эвазига берилган маҳсулот
в) Маҳсулотнинг табиий камайиши
г) Инвентарга айлантирилган маҳсулот
5.Маҳсулотни сотишдан олинган ҚҚС ушбу солиқни тўловчи корхонада
а) Асосий ишлаб чиқариш харажатига киради
б) Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатига киради
в) Умумишлаб чиқариш харажатига киради
г) Олинадиган счётлар суммасига киради
6. Тайёр маҳсулотлар счёти:
а) Доимий счёт б) Пассив счёт в) Транзит счёт г) Бунақа счёт йўқ.
7.Сотилган маҳсулотнинг таннархи қайси счётнинг дебетида акс эттирилади?
а) 2010 –счётнинг дебетида
Б) 2810 – счётнинг дебетида
В) 9010 – счётнинг дебетида
Г) 9110 – счётнинг дебетида
5.4. Товарларнинг ҳисоби


Товар деганда корхонанинг сотиш учун сотиб олинган ёки ишлаб чиқарилган моддий активлари тушунилади. Бу турдаги активларнинг характерли хусусиятларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • Улар истеъмол қийматига эга бўлади, яъни одамларнинг истеъмол талабларини қондиради;

  • Улар қийматга эга бўлади, яъни пулда ифодаланган баҳога эга бўлади;

  • Айланма активлар бўлиб ҳисобланади, яъни маълум бир цикл давомида уларнинг заҳиралари янгиланиб туради;

  • Пулга ва бошқа активларга алмаштирилади;

  • Инвестиция воситаси сифатида қўлланилади;

  • Ижарага бериш объекти ҳисобланмайди.

Бухгалтерия ҳисобида товарлар турган жойига, эгалик қилиш ҳуқуқига, турларига, баҳосига ва бошқа белгиларига қараб акс эттирилади.
Турган жойига қараб товарларни омборлардаги, чакана савдо шаҳобчаларидаги, виставкадаги, комиссиядаги, консигнаторлардаги, йўлдаги ва бошқа товарларга бўлиш мумкин.
Эгалик қилиш ҳуқуқига кўра товарларни хусусий товарлар, консигнацион товарлар, комиссион товарларга ажратиш мумкин.
Товарларни сотишнинг асосан икки усули кенг қўлланилади: улгуржи ва чакана.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling