К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Download 0.73 Mb.
bet124/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Тўлов топшириқномаси – бу корхона томонидан банкга маълум бир суммани бошқа юридик шахсларга олинган активлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар учун, шунигдек корхонанинг давлат органлари олдидаги мажбуриятларини тўлаш учун берган ёзма гувоҳномаси. Барча корхоналар учун ягона шакл ва мазмунга эга бўлган ушбу ҳужжатда унинг тартиб рақами, тузилган санаси, тўловчи ва олувчи корхоналарнинг номларии, банк реквизитлари, солиқ тўловчи сифатидаги реквизитлари, ўтқазиладиган сумманинг миқдори, ўтқазиш мақсади ва унга асос бўлувчи ҳужжатнинг тартиб рақами ва санаси кўрсатилади. Тўлов топшириқномаси корхона раҳбари ва бош ҳисобчи томонидан имзоланади ва корхона муҳри билан тасдиқланади.
Инкассо топшириқномаси – бу банк муассасасига солиқ идораси, йўл фонди ва бошқа мажбурий тўловларни йиғувчи органлар томонидан корхонанинг рухсатисиз унинг ҳисоб-китоб счётидан ўтқазиб бериш учун келиб тушган ёзма топшириқнома.
Мемориал –ордерлар – бу банк муассасанинг кўрсатган хизматлари учун корхонанинг ҳисоб-китоб счётидан ўндириб олган суммаларини тасдиқловчи ҳужжат.
Банк муассасаси барча кирим ва чиқим ҳужжатлари асосида шартномада кўрсатилган муддатларда корхонага ҳисоб-китоб счётидан маълум бир давр учун кўчирма берадилар. Кўчирмада давр боши ва ихирига ҳисоб –китоб счётидаги пул маблағларининг қолдиғи, шу даврдаги барча кирим ва чиқимларнинг суммалари ҳужжатлар асосида кўрсатилади. Банк кўчирмасига чекдан ташқари барча кирим ва чиқимга гувоҳлик берувчи ҳужжатлар илова қилинади. Банк кўчирмалари корхона бухгалтериясида ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларининг синтетик ва аналитик ҳисоб регистрларини юритишга асос бўлади.
Ҳисоб китоб счётидаги пул маблағларининг синтетик ҳисоби 5110 « Ҳисоб-китоб счёти»да бритилади. Ушбу актив счётнинг дебет тарафида пул маблағларининг қолдиғи ва кўпайиши, кредит тарафида эса камайиши акс эттирилади. Айрим ҳолларда банк тузилган шартномага мувофиқ мижознинг илтимосига кўра ҳисоб –китоб счётидан унда мавжуд бўлган суммадан кўп бўлган суммани чиқим қилиши мумкин. Бундай ҳолларда ҳисоб- китоб счётининг қолдиғи вақтинча кредитда бўлиб қолади ва у корхонанинг банк олдидаги кредиторлик қарзини ифодалайди. Ушбу кредиторлик қарзи овердрафт деб аталади.
Ҳисоб -китоб счёти бўйича асосий хўжалик операцияларига қуйидаги бухгалтерия ёзувлари қилинади.



Тар-тиб рақами

Операциянинг мазмуни

Дебет счет

Кредит счет

Ёзувга асос бўлувчи ҳужжат

1.

Пул маблағларининг тушуми:
-корхона кассасидан тушганда
-валюта счетидан тушганда
-харидорлардан аванс тушганда
-харидорлардан қарз келиб тушса
-таъсисчилардан олинганда
-таъминотчилардан қайтарилганда
-кредит олинганда
-қарз олинганда
-қайтарилмайдиган молиявий ёрдам келиб тушганда
-бюджетдан келиб тушганда
-ижтимоий суғурта органларидан келиб тушганда
-мақсадли маблағлар келиб тушганда
-махсус счетлардан келиб тушганда
-қисқа муддатли инвестициялар қиймати келиб тушганда
-инкассатор суммасида ортиқча суммалар аниқланганда

5110


5010
5210


6310
4010
4610
6010
6810
6820

9380
6410


6520
8810-8890


5500
5810-5820

9390


Чиқим касса


Ордери, банк кўчирмалари ва уларга илова қилинган ҳужжатлар

2.

Пул маблағларини чиқими:
-корхона кассасига келиб тушганда
-валюта счетига топширилса
-кредит қайтарилса
-қарз қайтарилса
-таъминотчига аванс ўтқазилганда

-таъминотчига қарз ўтқазилса


-харидорга аванс қайтарилса
-бюджетга аванс ўтқазилса
-бюджетга қарз ўтқазилса
-ижтимоий суғурта учун ўтқазилса
-мажбурий тўловлар ўтқазилса
-келгуси давр учун сарфланса

-депозит счётларга ўтқазилса


-хайрия сифатида ўтқазилса
-таъсис бадали сифатида киритилса
-махсус счётларга ўтқазилса

5010
5210


6810
6820
4310-4330
6010
6310
4410
6410
6520
6520
3110-3190
5890
9430
0600
5500

5110


Банк кўчирмалари ва уларга илова қилинган бошланғич ҳужжатлар






Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling