К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Валюта счётидаги пул маблағларининг ҳисоби


Download 0.73 Mb.
bet125/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   264
Bog'liq
Булим-1

6.4.Валюта счётидаги пул маблағларининг ҳисоби

Валюта счётини очишга асос бўлиб ташқи иқтисодий фаолиятни юритишга берилган рухсатнома (лицензия) , корхона устави, маҳаллий ҳокимиятдан давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисида қарор ва бошқа тегишли ҳужжатлар ҳисобланади.


Валюта счётидаги пул маблағларининг ҳисоби 5210 «Мамлакат ичидаги валюта счётлари» ва 5220 « Чет элдаги валюта счётлари» да юритилади. Ушбу валюта счётларини юритиш ҳисоб-китоб счётини юритиш тартибига тўлиқ ўхшайди. Фақат фарқ шундаки, валюта счётлари икки бирликда, яъни чет эл валютаси ва миллий валюталарда юритилади. Банк валюта счётларидаги пул маблағларининг ҳолати ва ҳаракатини фақат чет эл валютасида ҳисобини юритади ва чет эл валютасида ифодаланган валюта счётларидан кўчирмани беради. Корхона эса валюта счётларидаги пул маблағларини ҳам чет эл валюталарида, ҳам уларни Марказий банк эълон қилган расмий курслар бўйича миллий валютага ўтқазилган ҳолда ҳисобга олади. Бухгалтерия баланси ва молиявий ҳисоботнинг бошқа шаклларида чет эл валюталари фақат миллий валюта ҳисобида акс эттирилади.
Чет эл валюталарининг келиб тушиши ва чиқими операциялар юз берган санадаги расмий курслар бўйича ҳисобга олинади. Келиб тушган санадан бошлаб мавжуд чет эл валюталари бўйича расмий курсларни ўзгариши санасига курслар ўртасидаги фарқлар вужудга келади. Агар курслар ўсиш томонга ўзгарган бўлса мавжуд чет валюталари бўйича корхона ижобий курс фарқларидан даромадга эга бўлади. Агар курс пасайиш томонга ўзгарган бўлса мавжуд чет валюталари бўйича корхона салбий курс фарқларидан зарар кўрган бўлади.
Валюта счётлари бўйича асосий хўжалик операцияларига қуйидаги бухгалтерия ёзувлари қилинади.



Тар-тиб рақами

Операциянинг мазмуни

Дебет счет

Кредит счет

Ёзувга асос бўлувчи ҳужжат

1.

Пул маблағларининг тушуми:
-корхона кассасидан тушганда
-харидорлардан аванс тушганда
-харидорлардан қарз келиб тушса
-таъсисчилардан олинганда
-таъминотчилардан қайтарилганда
-кредит олинганда
-қарз олинганда
-қайтарилмайдиган молиявий ёрдам келиб тушганда
-мақсадли маблағлар келиб тушганда
-инкассатор суммасида ортиқча суммалар аниқланганда
-ижобий курс фарқларига

5210-5220

5010
6310


4010
4610
6010
6810
6820

9380
8810-8890


9390
9540



Чиқим касса


ордери, банк кўчирмалари ва уларга илова қилинган ҳужжатлар

2.

Пул маблағларини чиқими:
-корхона кассасига келиб тушганда

-кредит қайтарилганда


-қарз қайтарилганда
-таъминотчига аванс ўтқазилганда

-таъминотчига қарз ўтқазилса


-харидорга аванс қайтарилса
-келгуси давр учун сарфланса

-хайрия сифатида ўтқазилса


-таъсис бадали сифатида киритилса
-валюта сотилганда
-салбий курслар фарқига



5020

6810
6820
4310-4330
6010
6310
3110-3190
9430
0600
9220
9630


5210-5220

Банк кўчирмалари ва уларга илова қилинган бошланғич ҳужжатлар



Валюта счётларидаги пул маблағларининг аналитик ҳисоби банк муассасаларида очилган счётлар бўйича юритилади.



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling