К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Таъминотчилар ва харидорлар олдидаги мажбуриятларнинг ҳисоби
Download 0.73 Mb.
|
Булим-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8.4.Бюджетга тўловлар бўйича мажбуриятларнинг ҳисоби
8.3.Таъминотчилар ва харидорлар олдидаги мажбуриятларнинг ҳисоби
Таъминотчилар олдидаги мажбуриятлар улардан ТМБ, узоқ муддатли активлар, турли ишлар ва хизматлар учун ҳисоб-китобларни ва охирги тўловларни кейинчалик амалга оширганда вужудга келади. Харидорлар олдидаги мажбуриятлар эса улардан ҳали жўнатилмаган ТМБ лар, ишлар ва хизматлар учун тўловларни аванс тариқасида олдиндан олиб қўйилганда вужудга келади. 21- сон БҲМС га мувофиқ бундай товар характеридаги мажбуриятлар ҳисоби қуйидаги счётларда олиб борилади: 6010 “ Таъминотчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” 6020 “Берилган векселлар” 6110 “ Алоҳида ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счётллар” 6120 “ Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар” 6310 “Харидор ва буюртмачилардан олинган аванслар” Ушбу пассив счётларнинг кредитида таъминотчи ва харидорлар олдидаги мажбуриятларнинг вужудга келиши, уларни кўпайиши ва охирги қолдиқлари, дебетида эса мажбуриятларни узилиши акс эттирилади. Мажбуриятларни вужудга келишида узоқ муддатли активлар счётлари (0110-0190,0410-0490,0710,0810-0890), ТМЗ счётлари (1010-1090,1110-1120,2010,2310,2510,2810,2910-2990), давр харажатлари счётлари ( 9410,9420,9430) ва бошқа счётлар дебетланади. Мажбуриятларни узилишида пул маблағлари счётлари (5010,5110,5510-5530,5210,5220), кредит ва қарзлар счётлари ( 6810,6820,7810,7820) ва бошқа счётлар кредитланади. Таъминотчилар ва харидорлар билан ҳисоб-китобларнинг аналитик ҳисоби уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида юритилади. 8.4.Бюджетга тўловлар бўйича мажбуриятларнинг ҳисоби Хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджетга тўловлари бўлиб асосан солиқлар ва йиғимлар ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида солиқ ва йиғимларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиблари Солиқ Кодекси ва ҳар бир солиқ тўловлари бўйича тасдиқланган йўриқномаларда ўз аксини топган. Бухгалтерия ҳисоби нуқтаи назаридан барча солиқ тўловларини тўртта гуруҳга ажратиш мумкин: Корхоналарнинг оборотидан олинадиган солиқлар – уларга акциз солиғи, ҚҚС ва экспорт бўйича божхона тўловлари киради. Корхоналарнинг бошқа операцион харажатларига киритиладиган солиқлар –уларга мол-мулк солиғи, ер солиғи, экология солиғи, ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ киради. Корхоналарнинг даромади (фойдаси) дан олинадиган солиқлар – уларга даромад (фойда) солиғи, ялпи тушумдан ягона солиқ,, ягона ер солиғи, инфраструктурани ривожлантириш солиғи киради. Жисмоний шахслар даромадларидан ушланадиган солиқ. 21- сон БҲМС га мувофиқ бюджетга солиқ тўловлари бўйича мажбуриятларнинг ҳисоб-китоблари 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)” счётида ҳисобга олинади. Корхоналар ўзларининг ишчи счётлар режасида ҳар бир солиқ турига алоҳида счётларни, масалан, 6411 “ Бюджетга ҚҚС бўйича қарз”, 6412 “Бюджетга акциз бўйича қарз” ва шу каби бошқа счётларни, очишлари мумкин. Ушбу пассив счётларнинг кредитида солиқ тўловлари бўйича бюджет олдидаги мажбуриятларнинг вужудга келиши, уларнинг кўпайиши ва охирги қолдиқлари, дебетида эса бюджетга тўловларни камайтирилиши ва ўтқазиб берилиши акс эттирилади. Солиқлар бўйича мажбуриятлар улар бўйича тузилган ҳисоб-китобларга асосан ҳисобланади ва қуйидагича акс эттирилади: Акциз солиғи, ҚҚС ва экспорт бўйича божхона божи суммасига Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling