8.7.Бошқа кредиторлар билан ҳисоб-китобларнинг ҳисоби
Корхоналарнинг бошқа кредиторлар билан ҳисоб-китобларининг ҳисоби 21- сон БҲМС га мувофиқ қуйидаги счётларда олиб борилади:
6610 “Тўланадиган дивидендлар” – ушбу пассив счётда корхонанинг акционерлари ва таъсисчиларига ҳисобланган дивидендлар бўйича мажбуриятларининг ҳолати ва ҳаракати ҳисобга олинади. Счётнинг кредитида дивидендларни ҳисобланиши ( 8710 “ Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси ( қопланмаган зарири) “ счётининг дебети билан корреспонденциялашган ҳолда), дебетида эса дивидендларни берилиши (пул маблағлари счётлари билан корреспонденцияланган ҳолда) акс эттирилади. Дивидендларга доир мажбуриятларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир акционер ёки таъсисчи бўйича юритилади.
6620 “ Чиқиб кетган таъсисчиларга уларнинг ҳиссаси бўйича қарз” – ушбу пассив счётда корхонанинг таъсисчилар сафидан чиқиб кетган таъсисчиларига киритган улушини қайтариб бериш бўйича мажбуриятларининг ҳолати ва ҳаракати ҳисобга олинади. Счётнинг кредитида ва 8330 “ Пай ва бадаллар “ счётининг дебетида сафдан чиқиб кетган таъсисчига бўлган қарз, дебетида эса ушбу қарзни узилиши (пул маблағлари ва бошқа активларни ҳисобга олишга мўлжалланган счётлар билан корреспонденцияланган ҳолда) акс эттирилади. Таҳсисчиларга қарзларга доир мажбуриятларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир таъсисчи бўйича юритилади.
6910 “Тўланадиган қисқа муддатли ижара”- ушбу пассив счётнинг кредитида қисқа муддатга олинган ижара учун қарзларнинг ҳисобланиши, дебетида эса ушбу қарзни узилиши акс эттирилади. Ижарага олинган мулкни фойдаланиш мақсадига қараб ҳисобланган ижара ҳақига ишлаб чиқариш ҳаражатлари счётлари ( 2010,2310,2510 ) ёки давр харажатлари счётлари дебетланади (9410,9420). Ижара бўйича қарзлар узилганда пул маблағлари счётлари ( 5010,5110,5210 ва бошқалар ) кредитланади. Ушбу счётнинг аналитик ҳисоби ҳар бир ижарага берувчи бўйича юритилади.
6920 “Тўланадиган фоизлар” –ушбу пассив счётнинг кредитида олинган кредитлар , берилган векселлар бўйича фоизларни ҳисобланиши, дебетида эса ушбу фоизларни кредиторларга ўтқазиб берилиши акс эттирилади. Ҳисобланган фоизлар суммасига 9610 “Фоизлар кўринишидаги ҳаражатлар” счёти дебетланади, қарзлар ўтқазиб берилганда пул маблағлари счётлари кредитланади (5010,5110 ва бошқалар). Ушбу счётнинг аналитик ҳисоби ҳар бир кредитор бўйича юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |