6930 “Роялти бўйича қарз”-ушбу пассив счёт 6920 “Тўланадиган фоизлар” счётига тўлиқ ўхшаш тарзда юритилади, фақат ўзгаларнинг номоддий активларидан вақтинчалик фойдаланганлик учун.
6940 “Кафолатлар бўйича қарз”- ушбу пассив счёт ўз товарларини, иш ҳизматларини маълум муддатларгача кафолатланган ҳолда сотувчи корхоналарда қўлланилади. Унинг кредитида кафолатлар бўйича мажбуриятларнинг вужудга келиши, дебетида эса ушбу мажбуриятларнинг узилиши акс эттирилади.
6950 “ Узоқ муддатли мажбуриятлар –жорий қисми” – ушбу пассив счётнинг кредитида узоқ муддатга олинган банк кредитлари ва бошқа қарзларнинг келгуси жорий йилга тегишли қисми бўйича мажбуриятларнинг суммалари, дебетида эса бу мажбуриятларнинг узилиши акс эттирилади. Мажбуриятларнинг жорий қисми ушбу счётга 7810 “Узоқ муддатли банк кредитлари” ва 7820 “ Уқоқ муддатли қарзлар” счётларининг дебетидан ҳисобот йилнинг охирида ўтқазилади. Жорий мажбуриятларнинг узилиши пул маблағлари счётларининг(5010,5110 ва бошқалар) кредитида акс эттирилади.
6960 “Даъволар бўйича тўловлар” –ушбу пассив счётнинг кредитида харидор ва буюртмачилар томонидан билдирилган даъволар бўйича мажбуриятларнинг вужудга келиши (хароажатлар счётларининг дебети бўйича корреспонденцияланган ҳолда ), дебетида эса уларнинг қондирилиши ёки бекор қилиниши ( пул маблағлари ва харажатлар счётларининг кредити бўёича корреспонденцияланган ҳолда) акс эттирилади.
6970 “Ҳисобдор шахсларга қарз” – ушбу пассив счётнинг кредитида ҳисобдор шахслар олдида мажбуриятларни вужудга келиши, дебетида эса ушбу мажбуриятларнинг ёпилиши акс эттирилади. Ҳисобдор шахслар олдидаги мажбуриятларни вужудга келиши харажатлар счётларининг ( 2010,2310,2510,9420 ва бошқалар) дебетида, уларни ёпилиши эса пул маблағлари счётларининг ( 5010 ) кредитида акс эттирилади. Ушбу счётнинг аналитик ҳисоби ҳар бир ҳисобдор шахс бўйича олиб борилади.
6990 “ Бошқа мажбуриятлар” – ушбу пассив счётнинг кредитида корхонанинг турли бошқа кредитор бўлган юридик ва жисмоний шахслар олдидаги мажбуриятлари, масалан ходимлар иш ҳақидан ушланган алиментлар ва бошқа тўловлар, турли хизматлар учун ҳисобланган мажбуриятлари, дебетида эса ушбу мажбуриятларнинг узилиши акс эттирилади. Мажбуриятларнинг вужудга келиши харажатлар счётларининг (2010,2310,2510,9410,9420), шунингдек иш ҳақи счётининг ( 6710 ) ва бошқа счётларнинг дебетида, узилиши эса пул маблағлари счётларининг ( 5010,5110 ва бошқалар ) кредитида ҳисобга олинади. Ушбу счётнинг аналитик ҳисоби ҳар бир кредитор бўйича юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |