К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Download 0.73 Mb.
bet153/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Мажбурий ушланмалар - буларга даромад солиғи, 2,5 фоизлик бюджетдан ташқари пенсия фондига ушланма, суд ва бошқа органларнинг ижро ҳужжатлари бўйича ушланмалар ( алиментлар, жарималар ва бошқалар), берилган аванс суммаси, ортиқча ҳисобланган меҳнат таътили ҳақи, етқазилган зарарлар киради.

  • Ихтиёрий ушланмалар – буларга хайрия сифатидаги ушланмалар, касаба уюшма ва бошқа уюшмаларга аъзолик тўловлари, жамғарма счётларига ушланмалар, турли коммунал хизматлар учун ушланмалар ва бошқа ходимнинг ўз аризасига кўра амалга ошириладиган бошқа ушланмалар киради.

    Иш ҳақидан ушланмаларнинг барча турлари ва уларнинг жами суммаси ҳисоб-тўлов қайдномасида ёки иш ҳақи бўйича юритилган китобда алоҳида устунчаларда кўрсатилади. Меҳнат Кодексига мувофиқ (164-модда ) ходимнинг иш ҳақидан ушланмаларнинг жами миқдори ҳисобланган иш ҳақининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.
    Ҳисоб-тўлов қайдномасида ёки иш ҳақи бўйича юритилган китобда ҳисобот даври бошидаги қарз, шунингдек ҳисобланган жами иш ҳақи ва жами иш ҳақидан ушланмалар асосида ҳар бир ходим бўйича ҳисобот даврининг охиридаги қарз, яъни корхонанинг ходимга бўлган ёки ходимнинг корхона олдидаги қарзи, аниқланади.
    Иш ҳақини бериш тизимлари. Ходимларга иш ҳақини беришнинг иккита тизими мавжуд:

    • Авансли тизим – ушбу тизим асосан вақтбай ишловчи ходимлар учун қўлланилади. Унга мувофиқ тўлиқ ишлаган ходимларга ҳисобот ойнинг биринчи ярими учун белгиланган иш ҳақининг 50 фоизигача аванс берилади. Аванс кассадан тўлов қайдномаларига асосан берилади.

    • Аванссиз тизим –ушбу тизимда иш ҳақи бўйича корхонанинг қарзи фақат ҳисобот ойи тугагандан сўнг тўлов қайдномаларига асосан берилади.

    Банкдан иш ҳақи учун олинган пул маблағлари кассадан олинган кундан бошлаб уч кун ичида тарқатилади. Ушбу муддатда олинмаган иш ҳақи депонентланган иш ҳақи деб аталади, у алоҳида қайдномага кўчирилиб ёзилади ва банкга топширилади. Депонентланган иш ҳақлари ходимларнинг талабига кўра банкдан дарҳол олиб келиниши ва тарқатилиши лозим.

    Download 0.73 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   264




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling