К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


« Устав капитали» – давлат корхоналарида; 8310


Download 0.73 Mb.
bet160/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   264
Bog'liq
Булим-1

8300 « Устав капитали» давлат корхоналарида;

  • 8310 «Оддий акциялар», 8320 «Имтиёзли акциялар» –акционерлик жамиятларида

  • 8330 «Пай ва бадаллар» – хусусий ва коллектив ўртоқчилик корхоналарида

    (хусусий савдо ва ишлаб чиқариш корхоналарида, маъсулияти чекланган жамиятларда, қўшма корхоналарда, хорижий корхоналарда, шўъба корхоналарида, қарам хўжалик жамиятларида).
    Ушбу счётларнинг барчаси пассив счётлар бўлиб, уларнинг кредитида устав капиталини вужудга келиши ва кўпайиши, дебетида эса унинг камайиши акс эттирилади.
    Устав капитали корхона таъсис этилган санада, яъни давлат рўйхатидан ўтган санада, вужудга келади ва у бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзув билан акс эттирилади:
    Дебет 4610 « Таъсисчиларнинг устав капиталига ҳиссалари бўйича қарзи»
    Кредит 8300 «Устав капитали», 8310 «Оддий акциялар», 8320 «Имтиёзли акциялар», 8330 «Пай ва бадаллар».
    Давлат корхоналари асосида ташкил қилинган акционерлик жамиятларида олдинги мавжуд устав капитали ва янги устав капитали ўртасидаги фарқ гудвил деб аталиб, номоддий актив сифатида ҳисобга олинади ва қуйидагича акс эттирилади:
    Дебет 0480 “Гудвил”
    Кредит 8310 «Оддий акциялар», 8320 «Имтиёзли акциялар»
    Кейинги даврларда корхоналарнинг устав капиталини кўпайиши таъсисчилар сафини кенгайиши ёки олдинги таъсисчиларнинг ҳиссаларини оширилиши, акционерлик жамиятларида эса янги акцияларнинг чиқарилиши ёки олдинги акцияларнинг номинал қиймати оширилиши эвазига юз беради. Устав капиталининг бундай йўллар билан кўпайиши ҳам юқорида келтирилган биринчи ёзув билан ҳисобга олинади. Давлат корхоналарида устав капиталини ҳисобот йилнинг соф фойдаси эвазига кўпайиши қуйидаги ёзув билан акс эттирилади:
    Дебет 8710 “Ҳисобот йилнинг тақсимланмаган фойдаси(қопланмаган зарари)”
    Кредит 8300 «Устав капитали»
    Устав капиталининг камайиши ўртоқчилик жамиятларида таъсисчиларнинг ҳиссаларини камайтирилиши ёки уларни таъсисчилар сафидан чиқарилиши, акционерлик жамиятларида эса мавжуд акцияларнинг номинал қийматини камайтирилиши ёки акциялар сонини камайиши эвазига юз беради. Давлат корхоналарида устав капитали суммаси ҳисобот йилнинг қопланмай қолинган зарарларига камаяди.
    Устав капиталини камайиши ҳисобда қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:

    • Таъсисчиларнинг ҳиссалари камайтирилганда ёки айрим таъсисчилар ўз ҳиссалари билан таъсисчилар қаторидан чиқиб кетганда:


    Download 0.73 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   264




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling