К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Бухгалтерия балансининг тузилиши ва таркиби


Download 0.73 Mb.
bet20/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Бухгалтерия балансининг тузилиши ва таркиби. Ҳам тенглик, ҳам хужжат сифатида эътироф этиладиган бухгалтерия баланси икки томонли, яъни чап ва ўнг томонли , жадвал кўринишига эга бўлади. Жадвалнинг чап томони «Актив», ўнг томони эса – «Пассив» номи билан аталади. Жадвалнинг «Актив» томонида корхонанинг хўжалик активлари турлари бўйича , жадвалнинг «Пассив» томонида эса хўжалик активлари ташкил топиш манбалари бўйича акс эттирилади. «Актив» ва «Пассив» томонларда кўрсатилган активлар ва уларнинг ташкил топиш манбалари суммаларининг йиғиндиси бир бирига тенг келади, айнан шу тенглик «баланс» дейилади.
Жадвал кўринишидаги бухгалтерия баланси ички томондан бўлимлардан, бўлимлар эса- алоҳида моддалардан иборат бўлади.
Баланс бўлими деганда корхона активларини ва уларнинг ташкил топиш манбаларини ифодаловчи моддалар суммасини у ёки бу белгисига қараб жамлаш усули тушунилади.
Баланс моддаси деганда баланснинг ҳар бир қатори тушунилади, ҳар бир қатор эса ўз навбатида битта ёки бир нечта бухгалтерия ҳисоби счетларини ўз ичига олади. Шунинг учун ҳам баланснинг тасдиқланган шаклида ҳар бир модда бўйича қавс ичида тегишли счетларнинг тартиб рақамлари кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасида қўлланилаётган бухгалтерия балансининг «Актив» томони хўжалик активларини хизмат муддатига кўра қуйидаги икки бўлим бўйича тизимлашга асосланган:
I-бўлим. «Узоқ муддатли активлар». Ушбу бўлимда 1 йилдан кўп муддатда оборотда бўладиган асосий воситалар, номоддий активлар, молиявий ва капитал инвестициялар, шунингдек узоқ муддатли дебиторлик қарзлар ва муддати узайтирилган харажатлар нинг қолдиқ суммалари кўрсатилади.
II-бўлим. «Жорий активлар». Ушбу бўлимда 1 йилга оборотда бўладиган ишлаб чиқариш захиралари ва харажатлари, тайёр маҳсулотлар ва товарлар, пул маблағлари, дебиторлик қарзлар ва бошқа жорий активларнинг қолдиқ суммалари кўрсатилади.

Баланснинг «Пассив» томони хўжалик активларини ташкил топиш манбаларини турига қараб қуйидаги икки бўлим бўйича тизимлашга асосланган:



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling