К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Download 0.73 Mb.
bet4/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Оператив-техник ҳисоб деганда хўжалик бўлимлари томонидан у ёки бу мақсадда юритиладиган тезкор ҳисоб тушунилади. Кадрлар бўлимини ходимларни ишга ўз вақтида келиши ва кетишининг оператив ҳисоби, смена бошлиғини ёки мастерининг станокларни иш ҳолати ҳисоби ва бошқалар оператив-техник ҳисобга мисол бўла олади.
Бошқарув ҳисоби – бу хўжалик раҳбарияти талабларига кўра бошқарувга тегишли қарорларни қабул қилиш мақсадида батафсил (аналитик) тарзда юритиладиган ҳисоб тизими. Бундай ҳисобни хўжаликнинг ҳамма бўлимлари олиб боришлари мумкин.
Ишлаб чиқариш ҳисоби – бу хўжаликни ишлаб чиқариш жараёнлари ва уларнинг натижаларини у ёки бу усулларда акс эттирувчи ҳисоб тизими. Одатда, ишлаб чиқариш ҳисоби негизида маҳсулот таннархини калькуляция қилиш усуллари ётади, масалан, норматив, режа, ҳақиқий таннарх усуллари.
Ташқи ҳисоб деганда хўжалик фаолияти тўғрисидаги ахборотларни ташқи ахборот фойдаланувчиларга тақдим этувчи ҳисоб тизими тушунилади. Ташқи ҳисобга қўйидагиларни киритиш мумкин:

  • Молиявий ҳисоб

  • Статистика ҳисоби

Молиявий ҳисоб деганда хўжалик молиявий фаолияти тўғрисидаги ахборотларни асосан ташқи фойдаланувчилар учун тақдим этувчи ҳисоб тизими тушунилади. Молиявий ҳисоб ташқи фойдаланувчилар учун асосан ҳисоботлар кўринишида тақдим этилади. Молиявий ҳисоб маълумотларидан ички фойдаланувчилар ҳам кенг фойдаланадилар. Молиявий ҳисоб маълумотларини кенг истеъмол қилувчи ташқи ва ички фойдаланувчиларнинг таркиби 2-чизмада келтирилган.
Статистика ҳисоби деганда жамиятда юз берган ва бераётган ёппа ҳодиса ва жараёнларни соний акс эттирадиган ва сифат жиҳатдан изоҳлайдиган ҳисоб тизими тушунилади. Статистика ҳисобининг асосий маҳсули бўлиб статистик ҳисоботлар ҳисобланади. Статистик ҳисоб маълумотларни туман, вилоят ва яхлит мамлакат доирасида жамлайди. Статистик ҳисоб давлат томонидан стратегик бошқарувни олиб боришга асос ҳисобланади.
Давлат томонидан тартибга солинишига кўра хўжалик ҳисобини икки турга бўлиш мумкин:

  • Регламентлаштириладиган

  • Регламентлаштирилмайдиган



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling