К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Download 0.73 Mb.
bet6/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Ахборот бериш функцияси – бу ички ва ташқи фойдаланувчиларни хўжалик фаолияти, унинг маблағлари, маблағларни ташкил топиш манбалари, фаолият натижалари тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш. Фойдаланувчиларга бериладиган ахборотлар қўйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • Реаллик – бериладиган ахборотларни аниқ бошланғич ҳужжатларга асосланганлиги;

  • Ўз вақтидалилик – ахборотларни фойдаланувчиларга керакли вақтда етказиш;

  • Батафсиллик- ахборотларни фойдаланувчиларга уларнинг талабларини қониқтирадиган мазмунда бериш;

  • Нейтраллик – ахборотларни фойдаланувчиларга бир-бирини ҳуқуқларига путур етказмасдан бериш;

Хўжалик ҳисоби берадиган ахборотлар халқ хўжалигининг барча бўғинларини стратегиг ва тактик бошқариш воситаси, ўтқазиладиган иқтисодий таҳлил ва аудитнинг асосий манбаи, назорат қилиш қуроли ҳисобланади.
Назорат – бу юз берган, бераётган ва берадиган ходиса ва жараёнларни қонунийлиги, ҳаққонийлиги ва тўғри расмийлаштирилганлигини текшириш. Хўжалик ҳисоби томонидан олиб бориладиган назоратни асосан учта турга бўлиш мумкин:

  • Дастлабки назорат

  • Жорий назорат

  • Кейинги назорат



Дастлабки назорат – хўжаликда юз берган ва берадиган ходиса ва операцияларни қонунийлиги, улар бўйича тайёрланган бошланғич ҳужжатларни тўғрилигини уларни имзолаш чоғида текшириш.
Жорий назорат – юз берган жараён ва операцияларни улар бўйича тузилган ҳисоботларни қабул қилиш чоғида текшириш.
Кейинги назорат – хўжаликда юз берган жараён ва операцияларни, маблағлар ҳолатини инвентаризация қилиш, тафтиш ўтказиш, таққослама далолатномаларни тузиш йўллари билан текшириш.
Ўз - ўзини синаш учун тестлар


Бухгалтерия ҳисоби қандай турларга бўлинади?

а) Оператив ва аналитик б) Молиявий ва бошқарув


в) Молиявий ва статистик г) Бошқарув ва техник


Молиявий ҳисоб:

а ) Қатъий тартибга солинмайдиган ҳисоб б) Статистик ҳисоб


в) Қатъий тартибга солинадиган ҳисоб г) Мажбурий бўлмаган ҳисоб



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling