Молиявий ҳисоб маълумотларидан фойдаланувчилар
Ташқи фойдаланувчилар
Ички фойдаланувчилар
1.Бевосита қизиқувчилар
Инвесторлар
Кредиторлар
Юқори ташкилот
2.Билвосита қизиқувчилар
Корхона раҳбарияти
Бўлим бошлиқлари
Ички аудиторлар
Касаба уюшма қўмитаси
Ходимлар
Корхонанинг молиявий хўжалик фаолияти натижалари тўғрисидаги маълумотлар
2-чизма. Молиявий ҳисоб маълумотларидан фойдаланувчиларнинг таркиби
Регламентлаштириладиган ҳисоб деганда шакли ва мазмуни, юритиш техникаси ва тартиби маълум меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинган ҳисоб
тизими тушунилади. Тартибга солувчи ҳужжатлар бўлиб қонунлар, фармонлар, миллий стандартлар, низомлар, йўриқномалар ҳисобланади. Регламентлаштириладиган ҳисобга Ўзбекистон Республикасида молиявий ҳисоб ва статистик ҳисоб киради. Ушбу ҳисоб турлари шакл ва мазмун жиҳатдан ҳамма учун бир хилдир.
Регламентлаштирилмайдиган ҳисоб деганда шакл ва мазмуни, юритиш тартиби ва техникаси давлат томонидан белгилаб қўйилмаган ҳисоб тизими тушунилади. Бундай ҳисоб турларига оператив-техник ҳисобини, бошқарув ҳисобини, ишлаб чиқариш ҳисобини киритиш мумкин. Ушбу ҳисоб турларида қўлланиладиган регистрлар, уларнинг шакллари, юритиш тартиби ҳар бир хўжалик томонидан ўз ҳоҳишига қараб белгиланади.
Хўжалик ҳисоби уни юритувчи бўлимларга қараб бухгалтерия ҳисоби, кадрлар бўлими ҳисоби, ишлаб чиқариш бўлими ҳисоби, таъминот бўлими ҳисоби, сотиш бўлими ҳисоби ва бошқаларга бўлинади.
Хўжалик ҳисобининг бошқарувда тутган ўрни асосан у бажарадиган ахборот бериш ва назорат қилиш функцияларида ёрқин намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |