К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Download 0.73 Mb.
|
Булим-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 0630 «Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар»
- Катта таъсир
- 0640 «Чет эл капиталига эга корхоналарга инвестициялар»
- 0690 «Бошка узок муддатли инвестициялар
Шўъба хўжалик жамияти деб инвестор томонидан тўлиқ назорат қилинадиган корхона тушунилади. Бу турдаги инвестициялар бўлиб шўъба хўжалик жамиятларининг чикарган акцияларини сотиб олиш олишга йуналтирилган маблағлар, уларга таъсис бадали сифатида киритилган, қарз ёки кредит сифатида берилган маблағлар хисобланади.
0630 «Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар» счёти корхоналарнинг қарам хўжалик жамиятларига киритилган маблағларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Бунда қарам хўжалик жамияти деганда маблағ киритган инвестор катта таъсирга эга бўлган, лекинда унинг шўъба хўжалик жамияти ёки қўшма корхонаси бўлмаган корхона тушунилади. Катта таъсир– бу корхонанинг сиёсатини назорат қилмасдан унинг молиявий ва ишлаб чиқариш бўйича фаолиятига доир қарорларни қабул қилишда қатнашиш ҳуқуқидир. Катта таъсирни мавжуд бўлиши инвесторнинг қуйидаги ҳуқуқлари оркали намоён бўлади : Директорлар кенгашида аъзоликни ёки шунга тенглаштирилган бошқарув органидаги вакилликни борлиги; Корхона сиёсатини ишлаб чиқишда қатнашиш; Инвестор ва қарам жамият ўртасида фойдани келишиб тақсимлаш ва бошқа молиявий муносабатларни мавжуд бўлиши; Бошқарув ходимларини алмаштиришда иштирок этиш; Техник-иқтисодий ахборотлар билан таъминлаш. Агар инвесторнинг киритган маблағи қарам хўжалик жамиятининг жами капиталида 20% дан кўп ҳиссани ташкил этса ва шу миқдордан ортиқ овозга эга бўлса, у ҳолда унинг қарам хўжалик жамиятига таъсири катта ҳисобланади. 0640 «Чет эл капиталига эга корхоналарга инвестициялар» счёти кушма корхоналарга инвестициялар киритган корхоналар томонидан қўлланилади. Ушбу счётда қўшма корхонага таъсис бадали, қарз ёки кредит сифатида киритилган маблағлар акс эттирилади. 0690 «Бошка узок муддатли инвестициялар» счётида корхоналарнинг давлат корхоналарига, хайрия ёки экологик жамиятларга келгусида моддий манфаат олиш мақсадида киритган маблағлари акс эттирилади. Узок муддатли молиявий инвестицияларга доир операциялар 0610-0690 счётларнинг дебети ва кредитида қуйидаги бухгалтерия ўтқазмалари билан акс эттирилади:
Молиявий инвестицияларнинг аналитик ҳисоби корхоналар бўйича инвестициянинг турларига кўра олиб борилади. Молиявий инвестицияларни инвентаризация қилиш 19-сон БХМС «Инвентаризацияни ташкил қилиш ва ўтқазиш» га мувофиқ ( п.3.32-3.36 ) олиб борилади. Инвентаризацияда аниқланган ортиқчалар корхона даромадига, камомадлар эса айбдор шахслар бўйнига олиб борилади. Ўз-ўзини синаш учун тест савол-жавоблариDownload 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling