К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Y- боб. ТОВАР – МОДДИЙ ЗАҲИРАЛАРНИНГ ҲИСОБИ


Download 0.73 Mb.
bet93/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Y- боб. ТОВАР – МОДДИЙ ЗАҲИРАЛАРНИНГ ҲИСОБИ


5.1. Ишлаб чиқариш заҳираларининг ҳисоби

Хўжалик юритишнинг муҳим омили бўлиб корхонанинг ишлаб чиқариш заҳираларига эга бўлишлиги ҳисобланади.


Ишлаб чиқариш захиралари –бу ишлаб чиқаришнинг моддий асосини ташкил этувчи меҳнат предметларидир. 4-сон БҲМС «Товар-моддий заҳиралар» га мувофиқ, ишлаб чиқариш заҳираларига қуйидаги кўринишларга эга бўлган активлар киради:

  • Хом- ашё ва материаллар- маҳсулот (иш, хизмат) ни ишлаб чиқариш (бажариш)да унинг моддий асосини ташкил қилувчи меҳнат предметлари;

  • Ярим тайёр маҳсулотлар ( полуфабрикатлар ) –бу ишловнинг маълум технологик босқичларидан ўтган, лекинда мустақил тайёр материал сифатида тан олиниши мумкин бўлмаган, кейинги ишлавга муҳтож меҳнат предметлари;

  • Бутловчи қисмлар – бу буюмни бир бутун ҳолатга келтиришда зарур бўлган қисмлари.

  • Ёқилғи –бу ишлаб чиқаришда ишлатиладиган ёқилғилар (бензин, керосин, салярка, суюлтирилган газ ва бошқалар);

  • Мойлаш материаллари –бу техник воситаларни ишлатишга кетадиган солидол, афтол ва шу каби мойлар.

  • Эҳтиёт қисмлар –бу техник воситаларнинг таркибий унсурлари ( поршен, гильза, баллон, камера ва бошқалар );

  • Қурилиш материаллари – бу объектларни қуриш, таъмирлашда қулланиладиган материаллар (ғишт, тахта, цемент ва бошқалар);

  • Ем-хашаклар – бу корхоналарнинг балансида турган ҳайвонларни сақлаш, ўстириш, боқиш учун етиштирилган, сотиб олинган омухталар, кўкат ўтлар, силос, ёнтоқ, самон ва шу каби ем-хашаклар.

  • Тара- бу маҳсулотларни ўрашда, ташишда, сақлашда ишлатиладиган активлар ( бутулка, бочка, ящик , халта ва бошқалар );

Ишлаб чиқариш заҳираларига юқоридагилардан ташқари истесно тариқасида инвентарлар ва хўжалик буюмлари, шунингдек ўстиришдаги ва боқувдаги моллар ҳам киради.
Ишлаб чиқариш заҳиралари ишлаб чиқаришдаги ролига кўра асосий ва ёрдамчи захираларга бўлинади.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling