К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Қарз ва кредит сифатида киритилган инвестицияларни баҳолаш. Қ


Download 0.73 Mb.
bet89/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Қарз ва кредит сифатида киритилган инвестицияларни баҳолаш. Қарз ва кредит сифатида киритилган инвестицияларни баҳолаш уларнинг бериш санасидаги ҳисоб қиймати бўйича амалга оширилади. Ҳисоб қиймати инвестицияга киритилган активнинг турига боғлиқ бўлади.
Жумладан, қисқа ва узоқ муддатга инвестицияга киритилган асосий воситалар ва номоддий активлар балансда уларнинг бошланғич қиймати бўйича баҳоланади. Бу активларни бошланғич қийматдан юқори баҳоланиб инвестицияга киритилиши корхонага қўшимча даромад келтириши мумкин ва аксинча, паст қилиб киритилиши корхонага зарар келтириши мумкин. Лекинда хар иккала ҳолда ҳам инвестициянинг баланс қиймати ушбу активлар бўйича бошланғич қийматга тенг бўлиши зарур. Инвестиция муддати тугагач бу турдаги активлар бошланғич қийматида мос счётлар таркибига тикланади.
Қарз ва кредит сифатида инвестицияга киритилган товар-моддий заҳиралар уларнинг баланс қийматида, яъни таннархи бўйича балансда акс этиши лозим. Ушбу қийматдан четланиш ( паст ёки юқори) корхонага , худди узоқ муддатли активлар сингари, мос равишда зарар еки қўшимча даромад келтиради. Моддий заҳираларни қайтарилиши ҳам мос счетларга баланс қийматида, яъни таннархи бўйича тикланади.
Пул маблағларини қарз ва кредит сифатида инвестицияга киритилиши уларнинг берилган суммадаги миқдорида баҳоланади ва ўша миқдорда қайтарилгач мос счетларга тикланади.
Қарз ва кредит шартномасига мувофиқ қарз ва кредит сифатида киритилган инвестициялар қайта баҳоланиши ҳам мумкин. Қайта баҳолаш инвестицияга киритилган асосий воситалар ва моддий активларнинг бошланғич қийматлари ҳукумат қарорлари ёки корхонанинг мулкини бошқа мулк шаклига айланиши муносабати билан мутассади ташкилот қарори билан ўзгартирилганда амалга оширилади. Бундай ҳолда инвестор инвестицияга киритган узоқ муддатли активларининг баланс қийматини ўзгартиради ва ўша қийматда кейинги саналарда уларни балансда акс эттиради. Қайта баҳолаш товар-моддий заҳираларга ҳам тааллуқли бўлиб, уларнинг баланс қийматини ўзгариши инвестиция қийматини ҳам ўзгаришига олиб келади. Қарз ва кредит сифатида инвестицияга киритилган активларнинг қайта баҳоланиши шартнома шартларига мувофиқ инвесторнинг оладиган даромадига таъсир қилиши ҳам, таъсир қилмаслиги ҳам мумкин.
Активларни қарз ва кредит сифатида инвестицияга киритувчи корхоналар ўзларининг ҳисоб сиёсатларида баҳолаш ва қайта баҳолаш тартибларини , уларни корхона даромад ва харажатларига таъсирини , шунингдек қайта баҳолаш натижаларини счетларда акс эттириш усулларини очиб беришлари лозим.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling