Материалларнинг синтетик ҳисоби. Материалларининг синтетик ҳисобини юритиш учун 21-сон БҲМС да қуйидаги счётлар кўзда тутилган.
1010 «Хом –ашё ва материаллар». Ушбу счётнинг дебетида асосий ва ёрдамчи хом-ашё ва материалларнинг, қайта ишлов учун тайёрланган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг, ем-хашак ва тўшаш материалларининг бошланғич қолдиғи ва уларни турли манбалардан келиб тушуш эвазига кўпайиши, кредитида эса – материалларнинг ишлаб чиқаришга сарфи ва бошқа чиқимлари натижасида камайиши таннарх ёки соф сотиш қийматларидан энг кичик бўлган қийматда акс эттирилади.
1020 «Сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар». Ушбу счётнинг дебетида ярим тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, қурилиш деталлари ва конструкцияларининг мавжуд қолдиқлари ва уларни четдан сотиб олиш эвазига кўпайиши, кредитида эса – уларнинг ишлаб чиқаришга, қурилишга сарфи ва бошқа чиқимлари натижасида камайиши таннарх ёки соф сотиш қийматларидан энг кичик бўлган қийматда акс эттирилади.
1030 «Ёқилғи». Ушбу счетнинг дебетида мавжуд нефть маҳсулотлари, ёқилғи-мойлаш материалларининг (нефть, бензин, керосин, дизел ёқилғиси, мойлар ва бошқалар), газсимон ёқилғи турларининг (газ ва газолин), шунингдек қаттиқ ёқилғи турларининг (кўмир, ўтин ва бошқалар) қолдиғи ва уларни четдан сотиб олиш эвазига кўпайиши, кредитида эса – уларнинг ишлаб чиқариш ва бошқарувга сарфи, шунингдек бошқа чиқимлари натижасида камайиши таннарх ёки соф сотиш қийматларидан энг кичик бўлган қийматда акс эттирилади.
1040 «Эҳтиёт қисмлар». Ушбу счетнинг дебетида машина ва механизлар, транспорт воситаларини таъмирлаш учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлари, автомобилларнинг заҳирадаги шиналарининг мавжуд қолдиғи ва уларни четдан сотиб олиш эвазига кўпайиши, кредитида эса – уларнинг ишлаб чиқариш ва бошқарувга сарфи, шунингдек бошқа чиқимлари натижасида камайиши таннарх ёки соф сотиш қийматларидан энг кичик бўлган қийматда акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |