К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Download 0.73 Mb.
bet98/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   264
Bog'liq
Булим-1

1050 «Қурилиш материаллари». Ушбу счетнинг дебетида қурилиш, қурилиш –монтаж ишлари, қурилиш деталлари ва конструкцияларини ясаш учун зарур бўлган қурилиш материалларининг заҳирадаги мавжуд қолдиғи ва уларни четдан сотиб олиш эвазига кўпайиши, кредитида эса – уларнинг қурилиш, қурилиш-монтаж ишларига, турли конструкцияларни ишлаб чиқаришга сарфи, шунингдек бошқа чиқимлари натижасида камайиши таннарх ёки соф сотиш қийматларидан энг кичик бўлган қийматда акс эттирилади.

  • 1060 «Тара ва тара материаллари». Ушбу счетнинг дебетида хўжалик инвентари ва буюми сифатида ишлатилмаётган барча турдаги таралар, тараларни ясаш ва таъмирлаш учун зарур бўлган материал ва деталларнинг заҳирадаги мавжуд қолдиғи ва уларни четдан сотиб олиш эвазига кўпайиши, кредитида эса – уларнинг ишлатилиши, шунингдек бошқа чиқимлари натижасида камайиши таннарх ёки соф сотиш қийматларидан энг кичик бўлган қийматда акс эттирилади.

  • 1070 «Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар». Ушбу счетнинг дебетида четга қайта ишлаш учун берилиши мумкин бўлган асосий ва ёрдамчи материалларнинг заҳирадаги мавжуд қолдиғи ва уларни четдан сотиб олиш эвазига кўпайиши, кредитида эса – уларнинг ишлатилиши, шунингдек бошқа чиқимлари натижасида камайиши таннарх ёки соф сотиш қийматларидан энг кичик бўлган қийматда акс эттирилади.

  • 1090 «Бошқа материаллар». Ушбу счетнинг дебетида юқоридаги счетларга киритилмаган, ишлаб чиқаришдан , асосий воситаларни тугатишдан ва бошқа операциялардан олинган моддий бойликларнинг (чиқиндилар, тузатиб бўлмайдиган брак маҳсулотлар, металлолом, эски шиналар ва резиналар, ишлатилган мой, нигрол ва ш.к.) заҳирадаги мавжуд қолдиғи ва уларни ишлаб чиқаришдан олиниши эвазига кўпайиши, кредитида эса – уларнинг ишлатилиши, шунингдек бошқа чиқимлари натижасида камайиши таннарх ёки соф сотиш қийматларидан энг кичик бўлган қийматда акс эттирилади.

  • 1510 «Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш». Ушбу счет корхонанинг ҳисоб сиёсатида тайёрлов жараёнини алоҳида акс эттириш кўзда тутилган ҳолда қўлланилади. Унинг дебетида материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш жараёнининг қиймати, кредитида эса ушбу қийматни кирим қилинган материаллар қийматига киритилиши эттирилади. Агар корхонанинг ҳисоб сиёсатида материалларнинг киримини бевосита тўғридан тўғри 1010-1090 –счетларда акс эттириш кўзда тутилган бўлса, у ҳолда 1510-счет қўлланилмайди.
  • 1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   264




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling