К. Б. Уразов бухгалтерия ҳисоби ва аудит


Download 0.73 Mb.
bet85/264
Sana03.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1742645
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   264
Bog'liq
Булим-1

Сотиб олиш санаси деганда, қимматли қоғозларга йўналтирилган молиявий инвестицияларни сотиб олиш, яъни уларни қабул қилиб олиш санаси тушунилади.
БХМС № 12 «Молиявий инвестицияларнинг ҳисоби» га мувофиқ сотиб олиш санасида қимматли қоғозларга йўналтирилган молиявий инвестициялар сотиб олиш қийматида тан олиниши ва ҳисоботда акс эттирилиши лозим.
Қимматли қоғозларга йўналтирилган молиявий инвестицияларнинг сотиб олиш қиймати деганда, уларни сотиб олиш баҳоси сотиб олишга кетган харажатлар билан биргаликда олинган қиймати тушунилади. Сотиб олишга кетган харажатларга брокерлик кантораларига тўланган ҳақлар, бож тўлови, банк хизмати ҳақлари ва бошқа сотиб олишга доир харажатлар киради. Сотиб олиш қиймати қимматли қоғозларга йўналтирилган молиявий инвестицияларнинг бошланғич қийматини ёки баланс қийматини ташкил қилади.
Агар сотиб олиш санасида сотиб олиш қийматига маълум санагача бўлган давр учун ҳисобланган дивидендлар ва фоизлар ҳиссаси киритилган бўлса, қимматли қоғозларга йўналтирилган инвестициянинг баланс қиймати ўтказиб берилган суммадан сотувчи томонидан бўнак сифатида тўланган фоиз ва дивидендлар суммасини чегиришдан кейин қолган қийматда акс эттирилиши лозим. Чунки сотиб олиш вақтида олинган сумма ва сотиб олиш қиймати ўртасидаги фарқ инвесторнинг инвестицияга киритган маблағлари учун аванс тариқасида олган даромади ҳисобланади. Бу аванс сумма инвестицияни сотиб олишдан то қайтарилганича бўлган даврда инвестор томонидан доимий даромад сифатида бир маромда ҳисобдан чиқарилиб бориши керак.


Кейинги саналар деганда, сотиб олингандан кейинги баланс саналари тушунилади. Ушбу саналарда қимматли қоғозларга йўналтирилган моливий инвестициялар балансда турли қийматда баҳоланиши мумкин. Жумладан, БХМС № 12 нинг 15- пунктига мувофиқ қимматли қоғозларга йўналтирилган узоқ муддатли моливий инвестициялар қўйидаги баҳолардан бири бўйича акс эттирилиши керак:

  • Бозор қийматида ;

  • Сотиб олиш қийматида;


  • Download 0.73 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling