К.Ҳ. Бувaмирзaевa фaнидaн ўҚув – услубий қЎллaнмa


-мавзу: ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИНИНГ ОБЪЕКТЛАРИ


Download 92.51 Kb.
bet10/31
Sana28.12.2022
Hajmi92.51 Kb.
#1012127
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31
Bog'liq
fuqarolik huquqi qo\'llanma

3-мавзу: ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИНИНГ ОБЪЕКТЛАРИ
Режа:

  1. Фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг тушунчаси.

  2. Ашёлар – фуқаролик ҳуқуқининг объекти сифатида.

  3. Мол-мулклар – фуқаролик ҳуқуқининг объекти сифатида.

  4. Пуллар ва қимматли қоғозлар – фуқаролик ҳуқуқининг
    объекти сифатида


  5. Интеллектуал фаолият натижалари, хизмат ва тижорат сири – фуқаролик ҳуқуқининг объекти сифатида

  6. Ишлар ва хизматлар – фуқаролик ҳуқуқининг объекти сифатида.



1. Фуқаролик ҳуқуқи объектлари тушунчаси.
Фуқаролик ҳуқуқининг муҳим ва асосий институтларидан бири объектлардир.
Ҳуқуқий муносабатларнинг объекти ҳуқуқ субъектларининг ҳаракатлари қаратилган, ҳуқуқ ва мажбуриятлар унинг устида белгиланган моддий ва номоддий неъматлардир. Фақатгина қонунчилик объект устида ўрнатиладиган ҳуқуқ ва мажбуриятлар, ҳаракатлар қонун-ҳужжатлари ва ахлоқ нормалари асосида амалга оширилишини талаб этади. Шу сабабли ҳам айрим тоифа объектларнинг муомалада бўлишини чекловчи қоидаларни ўрнатади.
Бозор муносабатлари шароитида фуқаролик ҳуқуқи объектлари доираси кенгайди. Казусн, объект сифатида хусусий мулк, қимматли қоғозлар объект сифатида фуқаролик муомаласида иштирок этиши эътироф этилди, ишлар ва хизматлар доираси сезиларли даражада кенгайди. Мазкур объектлар хилма-хил кўринишларда бўлиб, уларнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда субъектлар улардан фойдаланадилар, эгалик қиладилар ва унинг тақдирини белгиловчи муайян ҳаракат содир этадилар. Миллий қонунчилик ҳам уларнинг мухофазасини белгиловчи, ҳуқуқий кафолатини таъминловчи турли қонун ҳужжатларини қабул қилган.
Фуқаролик ҳуқуқи объектини таърифлаш борасида турли фикрлар мавжуд. Казусн, айрим муаллифлар шахснинг муайян эҳтиёжларини қондирувчи неъматларга йўналтирилган фуқаролик ҳуқуқи субъектларининг ҳаракатлари фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг объекти ҳисобланишини таъкидласалар14, айримлар фуқаролик-ҳуқуқий муносабат объекти тушунчасини фуқаролик-ҳуқуқий муносабатнинг бир элементи ҳисобланиши ва ҳамиша манфаатдор тарафларнинг қизиқишлари билан боғлиқ бўлиши билан боғлайдилар15.
Умумий ҳолда фуқаролик ҳуқуқининг объектларини икки турга, яъни моддий ва номоддий неъматларга бўлиш мумкин.
Бошқача айтганда, жисмоний ва юридик шахслар фойдаланиши ва тасарруф этишини амалга ошира оладиган, эркин суратда олиш, сотиш ҳуқуқи ва одоб-ахлоқ нормалари билан чекланмаган ёки тақиқланмаган ҳар қандай моддий нарсалар ва моддий қийматликлар қадриятлар бойлик ҳисобланиб, фуқаролик ҳуқуқининг объекти бўла олади.



Download 92.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling