К.Ҳ. Бувaмирзaевa фaнидaн ўҚув – услубий қЎллaнмa
Download 92.51 Kb.
|
fuqarolik huquqi qo\'llanma
- Bu sahifa navigatsiya:
- Истеъмол қилинадиган ва истеъмол қилинмайдиган ашёлар
Кўчар ва кўчмас ашёлар. Кўчар ашёлар бир жойдан иккинчи жойга кўчириш натижасида хусусиятларини ўзгаришсиз сақлайдиган ва ўз мақсадига кўра ишлатиш мумкин бўлган ашёлар ҳисобланади.
Кўчмас ашёлар одатда доимий равишда бир жойнинг ўзида мавжуд бўлиб, ўзига хос хусусиятларга, хусусий белгиларга эга бўлади. Шу сабабли ҳам у жисмий аломатлар билан белгиланадиган ашёлар тоифасига эмас, балки хусусий аломатлар билан белгиланадиган ашёлар тоифасига киритилади. Бундай ашёнинг ўзига хос хусусиятларидан бири ер билан ўзвий боғлиқлигидир. Ҳар қандай мол-мулкка нисбатан кўчмас мол-мулк ибораси ишлатилар экан (айрим мустаснолар билан) ўз-ўзидан ер билан мустахкам ўзвий боғлиқлик ҳолати алоҳида эътиборга олинади. Бундай боғлиқлик икки тушунчани ўз ичига олади. Биринчиси, табиий равишда ер билан ўзвий боғлиқлик. Мазкур белги инсон хоҳиш-иродасидан ташқарида юзага келади. Демакки, инсон меҳнатидан ташқарида табиий равишда ўзи мавжуд бўлади. Бунга мисол тариқасида турли хил булоқлар, конлар, ер ости сув хавзалари, шахталар, ғорлар, кўллар, дарё ва бошқалар киради. Бу объектлар инсон меҳнатисиз мавжуд бўлади ва унга ҳар қандай таъсир мол-мулк сифатида мулкий ҳуқуқлардан фойдаланишда алоҳида ўзига хос хусусиятларни инобатга олишни тақозо этади. Иккинчиси, инсон меҳнати билан боғлиқ ҳолда вужудга келган, ер билан ўзвий боғлиқ бўлган мол-мулклар. Бундай мол-мулклар жумласига бино ва иншоотлар, қудуқлар, боғлар, мулкий мажмуа сифатидаги корхоналар, тоннеллар, турли хажмдаги ариқ ва каналлар ҳамда бошқалар киради. Истеъмол қилинадиган ва истеъмол қилинмайдиган ашёлар (ФК, 89-модда): истеъмол қилинадиган ашёлар бир марта фойдаланиш натижасида бутунлай йўққа чиқадиган ёки жиддий равишда ўзгарадиган нарсалар (казусн, озиқ-овқат, хом-ашё кабилар)дир. Истеъмол қилинмайдиган ашёлар бирмунча ўзоқ вақт давомида ўзининг сифатини сақлайдиган нарсалардир. Бундай ашёлар одатда, қайта-қайта фойдаланишга мўлжалланган бўлади. Қайта-қайта фойдаланиш давомида истеъмол қилинмайдиган ашёларнинг емирилиши ҳам аста-секин кечади. Истеъмол қилинмайдиган ашёлар жумласига бинолар, ускуналар, транспорт воситалари ва ҳ.к.лар киради. Download 92.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling