Рақамли иқтисодиёт шароитида замонавий корхоналарни инновацион ривожлантириш қуйидаги имкониятларни беради:
янги ёки такомиллаштирилган технологиялар, маҳсулотлар, асбоб-ускуналар, материаллар ва ҳоказоларни жорий қилиш ҳисобига маҳсулот (товар, хизмат) ишлаб чиқаришнинг ўсишини таъминлайди;
фан-техника ва ишлаб чиқариш соҳаларида қўшимча иш ўринлари яратади;
зарурий инновацион инфратузилма (технопарклар, инновацион-технологик марказлар, кичик инновацион-технологик корхоналар ва бошқалар), инновацион фаолият субъектларини иқтисодий қўллаб-қувватлаш механизмлари яратади ва уларни жадал ривожлантиришга янги имкониятлар очиб беради;
корхоналар инновацион фаоллигини оширишни таъминлайдиган, самарали фаолият кўрсатадиган, бозорни эгаллашга йўналтирилган инновацион тизим яратади;
янгиликлар киритиш асосида ишлаб чиқаришда жадал таркибий ўзгаришларни амалга оширади, жумладан қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий асосларни шакллантириш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимлари яратишни амалга оширади;
рақамли технология асосида ишлаб чиқаришнинг техник даражасини ошириб маҳсулот (товар, хизмат) рақобатбардошлигини таъминлайди.