К. Жанзаков Ўзбекистон республикаси


Download 3.15 Mb.
bet76/105
Sana31.01.2024
Hajmi3.15 Mb.
#1829575
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   105
Bog'liq
Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков-fayllar.org

ИМсф = Стф2 – Стф1 (1)
Бу ерда, Стф1– инновацион маркетинг тадбирлари ўтказилгунгача бўлган корхонанинг савдо тушумидан олган ялпи фойдаси (сўм);
Стф2 – инновацион маркетинг тадбирлари ўтказилгандан сўнг корхона эришган савдо тушумидан олинган ялпи фойда (сўм).
Корхонанинг инновацион маркетинг тадбирлари натижасида савдо ҳажмини ошириш самараси қуйидаги формула билан топи­лади:
ИМсс = Ст2 – Ст1 (2)
Бу ерда, Ст1– инновацион маркетинг тадбирлари ўтказилгунча бўлган умумий савдо тушуми;
Ст2– маркетинг тадбирлари ўтказилгандан сўнг эришилган
умумий савдо тушуми.
1-формулада инновацион маркетинг тадбирлари натижасида корхонанинг фойдаси қанчага ошганлиги (ёки камайганлигини), 2-формула орқали, инновацион маркетинг тадбирлари натижасида корхонанинг савдо тушуми қанчага ошганлиги (ёки камай­ган­ли­ги­ни) аниқлашимиз мумкин.
Инновацион маркетинг тадбирларининг иқтисодий самара­дор­ли­ги қуйидагича аниқланади (3-формула):
ИМис = ИМсф / ИМмх · 100 фоиз (3)
Бу ерда, ИМмх – инновацион маркетинг тадбирлари учун сарфланган харажатлар.
ИМсф – инновацион маркетинг фаолиятида олинган фойда.


16.3. Инновацион бозорда рақобатчилар таъсирини камайтириш ва рақобатни бартараф этиш имкониятлари
Инновацион бозорда рақобатчилар таъсирини камайтириш янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш, мавжудларини моди­фи-каци­ялаш, энг асосийси, маркетинг диверсификациялашни тизимли йўл­га қўй­иш асосида амалга оширилади.

Янги инновацион маҳсулот мавжуд маҳсулотни модификация қилиш ёки истеъмолчи муҳим деб ҳисоблайдиган янгилигини киритишни назарда тутади. Истеъмолчи янги ва такомиллашган маҳсулотларни хоҳлайди ва кутади. Рақобатчилар ҳам уларни бундай янгиликлар билан таъминлаш учун максимум ҳаракатларни амалга оширадилар. Демак, инновацион бозорда рақобатчилар таъсирини камайтириш учун ишлаб чиқариш бўйича алоҳида янги маҳсулотлар яратиш дастури бўлиши талаб этилади.


Корхона янгиликларга икки йўл билан эга бўлиши мумкин. Биринчидан, четдан сотиб олиши йўли билан, яъни қандайдир фирмани ёки бировнинг товарини ишлаб чиқариш учун патент ёки лицензияга эга бўлиши ҳисобига. Иккинчидан, ўз ҳаракатлари туфайли, яьни ўзида тадқиқотлар ва ишланмалар асосида яратиш орқали. Инновацион “янгиликлар” дейилганда товарнинг сифат­ли­си, яхшиланган вариантлари ва модификациялари, шунингдек, янги­ланган маркалари назарда тутилади.
Маҳсулот бўйича янгиликлар, яъни янги маҳсулотларнинг яратилиши ва ўзлаштириш жараёни дифференциация ёки дивер­си­фи­кация асосида амалга оширилиши мумкин. Инновацион бозорда маҳсулот дифференциациясида фирманинг (корхонанинг) маҳ­су­лот етиштириш дастурига мос таркибий ўзгаришлар асосида янги маҳ­сулот ишлаб чиқарилишини тизимли ташкил этишдан иборат. Бунга, бир томондан, истеъмолчилар орасида эҳтиёжлар дифферен­циа­циясининг чуқурлашуви, бошқа томондан эса, ҳуқуқий актлар (масалан, ҳар хил бозорларда, айниқса чет эл бозорларидаги турли хил талаблар)нинг муҳим жиҳатлари ҳисобга олинади.
Инновацион бозорда рақобатни камайтириш йўлларидан бири сифатида эҳтиёжга мос бир неча турдаги маҳсулотларни яратиш, бошқача айтганда маркетинг диверсификацияси кўриниршида на­мо­ён бўлади. Маркетинг диверсификациясидейилганда корхо­на­нинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишнинг янги буюрт­ма­чи-ла-ри­ни топиш ва шу асосда янги бир неча турдаги маҳсулотлар яра­тиш ҳамда сотиш дастурини янгилаб бориш тушунилади. Бу жара­ён қуйидагиларни ўз ичига олади:
  • ­­­­­­корхона янги инновацион маҳсулотнинг бир неча турларини ишлаб чиқаришга эришади ва бунда ишлаб чиқаришнинг тех­но­ло­гик, сотиш жиҳатдан эски маҳсулотга боғлиқ бўлган айрим жиҳат­лари такомиллаштирилади ҳамда янги истеъмолчилар ёки бозорлар учун мўлжалланган (бир неча турдаги) маҳсулотларни (ишлаб чиқа­­риш ва сотишни) ўзлаштиради (горизонтал диверсификация);


  • корхона илгаридан ишлаб чиқариладиган (эски) маҳсу­лот­лар­ни такомиллаштириш натижасида товарларни (бир неча турларини) илга­риги истеъмолчилар ва бозорларга таклиф этади (вертикал ди­вер­сификация). Бунда олдинги ишлаб чиқаришда яратилган маҳсу­лот­ларни (турлари бўйича) замонавий бозор талабига мос­лаш­тира­ди (модификацияланган диверсификация);


  • корхона умуман янги бўлган, техник ва бозор муносабатлари жиҳатидан аввалги маҳсулотлар билан ҳеч қандай алоқаси бўл­ма­ган мутлақо янги (истеъмолчи эҳтиёжига мос бир неча турдаги) ин­новацион маҳсулотларни ўзлаштиради (латерал диверсификация).


Умуман, маркетинг диверсификацияси корхона ишлаб чиқариш дастурининг мақсадли инновацияга мос кенгайтирилиши деб қара­ли­ши, бозорда сотиш хавф-хатарларини ва аввалги бозорлар, истеъ­мол­чилар ёки маҳсулотларга боғлиқликни камайтиришга имкон бери­ши билан ҳам характерланади. Бундай маркетинг дивер­


сификациясида корхоналар қуйидаги янги инновацион йўна­лиш­лар­дан бирини танлаши зарур бўлади:
  • мутлақо янги инновацион маҳсулотларни (турлари бўйича) ишлаб чиқиш (ўз ишланмаси ёки ишланмага буюртма бериш) асосида;


  • янги маҳсулотлар учун янги технологияга ҳамда янги лицен­зия­га эга бўлиш;


  • инновацион кооперацияни амалга ошириш асосида бозор тала­бига мос товарлар (турлари бўйича) ишлаб чиқариш ва со­тиш-ни амалга ошириш (маҳсулотлар алмашиш ёки қўшма корхона таш­кил этиш).


Инновацион маркетинг фаолиятида янги товарларни ишлаб чиқиш – бу, бозорда муваффақиятга эришишнинг муҳим гарови бўлиб унинг ёрдамида корхона юқори натижага эришиши, янги бозорни шакллантириш, рақобатчилардан ўзиб кетиш ҳамда ўз даромадларини ошириш имкониятларини яратади.


У ёки бу товарларининг бозор учун янгилигини, инновацион бозорга мос эканлиги мезонлар тизими асосида аниқлаш мумкин. Бунда нафақат истеъмолчи эҳтиёжларни қондирадиган янги товарлар (дельтоплан, виндсерфинг), шунингдек, рақобатчи товарга нисбатан янги нархида ҳам рақобатбардошлик ҳисобга олинади.
Инновацион бозорда рақобатчилар таъсирини камайтириш жуда муҳим ҳисобланади.Бунда,корхона инновацион маҳсулот ишлаб чиқаришига нисбатан янгиликлар киритишнинг ички ва ташқи сабабларини алоҳида ажратиб кўрсатиш мақсадга муво­фиқдир. Янгилик киритишнинг ички сабаблари қуйи­да­ги­ла­р­дан иборат бўлади:
  • корхона жадал ўсишини таъминлаш зарурияти;


  • фойдани юқори даражасини сақлаб туриш;


  • рақобатли вазиятларни кучайтириш ва рақобатбардош маҳ­су­лот ишлаб чиқариш;


  • баъзи хатарли фаолият соҳаларини бартараф этиш.


Ташқи сабаблар одатда қуйидагилардан келиб чиқади:


  • сотиш бозорларининг тобора тўйиниб боришига эришиш;


  • бозор талабига мос таркибий ўзгаришларни (дифферен­ци­а­ция­ни) амалга ошириш;


  • конъюнктура ва мавсумий тебранишларни текисланиши (меъ­ёр­ланишини) таъминлаш ва бошқалардан иборат.


Инновацион бозорда бошқа рақобатчиларни бартараф этиш имкониятини яратадиган янги инновацион товарни ишлаб чиқариш жараёни қуйидаги тўрт босқични ўз ичига олади:


1) янги товар (хизмат)лар яратиш ғояларини излаш ва танлаш;
2) янги товар концепциясини шакллантириш ва аниқлаш;
3) янги товарни ишлаб чиқариш;
4) янги товарни бозорга чиқариш ва уларга сервис хизмат кўр­сатиш.
Инновацион бозорда янги товарларни, ғояларни излаш ва танлаш жараёнида эҳтиёжлар ривожланиши, истеъмолчиларнинг хатти - ҳаракатлари ва хоҳиш-истаклари, инсон ҳаёт фаолияти истиқболли соҳаларининг ривожланишига алоҳида аҳамият бери­ла­ди (дам олиш, ахборотлаштириш, автоматлаштириш, шаҳар ташқа­риси­даги қурилиш ва ҳ.к). Янги ғояларни манбалари сифатида ходимлар, тақсимот каналлари, рақобатчилар ва бошқалар бўлиши мум­кин. Улар бозорга мўлжалланган бўлади ва улар орасидан истеъмолчиларнинг хоҳиш - истаклари ва эҳтиёжларига асосланган имкониятларни аниқлайдилар, сўнгра бу истакларни қондиришга илмий тадқиқотлар йўналтирилади. Лабораторияга мўлжалланган манба­лар фундаментал тадқиқотлар асосида имкониятларни аниқ-лай­ди. Бу тадқиқотлар янги билимларга эга бўлишга мўлжалланади ва янги товарлар ғояларининг туғилишига билвосита сабаб бўлади.
Янги ғояларни генерация қилишда “мия ҳужумлари” усулидан фойдаланади. Бозорни чуқур таҳлил қилган кўпгина мутахас-сисларнинг фикрига кўра, бундай ғояларни яратувчилар ўзига хос характер ва хусусиятга эга бўлиб, улар янги ғояларни генерация қилиш учун кенгроқ дунёқарашга эга бўлишлари ҳамда улар қанч­а­лик ғайриоддий бўлишидан қатъи назар, уларни танқид қилмаслик ке­рак­лиги айтилади.

Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling