Каби умумий усулларидан фойдаланилади
Download 0.65 Mb.
|
1-18 javob bilet
- Bu sahifa navigatsiya:
- Максимумлик қонуни.
Оптимумлик қонуни. Бу қонунга мувофиқ ўсимликлар барча ҳаѐт омиллари билан етарли миқдорда таъминланганидагина энг юқори ҳосил беради. Ўсимликлар ҳаѐти учун зарур бўлган барча шароитлар бир вақтда оптимал даражада яратилган ва ўсимликнинг барча ривожланиш фазаларида
ҳаѐт омилларининг ҳаммасига талаби етарли даражада қондирилиб борилганда улардан ҳар доим юқори ҳосил олинади. Максимумлик қонуни. Деҳқончиликда юқорида баѐн қи-линган қонунлардан ташқари максимумлик қонуни ҳам мавжуд. Асосий ҳаѐт омилларидан бирортаси максимал бўлиб кетса, у ўсимликнинг ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир этиб, ҳосилнинг камайишига ва сифатининг пасайишига олиб келади. Масалан, ғўзага ўғитни оптимал миқдордан кўп солинса ғовлаб кетади, кўсаклари кеч очилади, пахта толаси калта ва сифатсиз бўлиб қолади. Ортиқча ўғитлашнинг салбий таъсири ҳосил берадиган бошқа экинларда ҳам рўй беради. Қишда иссиқхоналарда ҳаво ҳароратини ҳар доим 25°С дан юқори қилиб сақлаш, у ерда етиштирилаѐтган помидор ѐки бодринг экинлари ҳосилининг камайишига олиб келади. Шунинг учун иссиқхоналарда максимал омил - ҳавонинг ортиқча исишига йўл қўймаслик (кечаси иситишни пасайтириш) керак. 9) 10) Ўзбекистонда агрометеорология фани ривожланишининг қисқача тарихи. Қадимги тарихий манбаларда агрометеорология фани куртакларининг ривожланиши Маълумки, биз қишлоқ хўжалик экинлари бўлган жойлардан бири - чорвачилик маҳсулотлари билан озиқланамиз, кийинамиз. Табиийки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосан очиқ ерларда етиштирилади. Ер юзида инсонларнинг яшаши учун табиий географик қулай шароитлар, икки дарѐ - Сирдарѐ ва Амударѐ оралиғида жойлашган ҳудуд бўлган. Бу ҳудудда деҳқончилик, чорвачилик ва майда ҳунармандчилик қадимдан ривожланган. Тоғлар оралиғидаги водийларнинг серсувлиги, боғлар, ер ости бойликлари, табиий яйловлар, инсонларнинг яшашига табиий шароитлар мавжудлиги, чорвачилик, деҳқончилик, майда ҳунармандчилик ривожланганлиги фанда исботланган. Бу ҳудудда милоддан аввал давлат шаклланганлиги ва фан тараққий этганлигини исботловчи далиллар етарлидир. Ҳар хил тарихий даврларда бу ерлар Бақтрия, Мовароуннаҳр, Туркистон, Ўрта Осиѐ ва ҳозирда Марказий Осиѐ деб аталаѐтган бу ҳудуд Евросиѐ қитъасининг ичкарисидаги, Атлантика ва Тинч океанларидан 4500 км узоқликда бўлиб, қурғоқчил иқлимга эга. Аммо Марказий Осиѐ минтақаси тарқоқ деҳқон хўжалиги шаклланганлиги билан фарқланиб, XX асргача агрометеорология тараққиѐти мустақил фан сифатида жуда секин ривожланган. Турли тарихий-илмий ҳужжатлар асосида Ўрта Осиѐнинг олимлари таҳлиллари натижасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг об-ҳаво ва иқлимга мослигини, ҳаво, сув, тупроқ муқаддаслигини исботланиши қадимги замонда агрометеорология фанининг куртаклари пайдо бўлишига имконият яратди. Масалан, 2700 йил олдин ѐзилган «Авесто» китобида агрометеорологик элементлар: ҳаво, сув, тупроқ табиатнинг ажралмас қисми бўлиб, илоҳий саналар эди. Кимки сувни, ҳавони, тупроқни ифлослантирса, ўша даврдаги қабул қилинган қонун бўйича жазоланган. «Авесто» китоби ҳозирги пайтда ҳам бой тарихий-диний маънавиятга эга халқимизнинг катта аҳамиятли китоби ҳисобланади. Ўрта Осиѐнинг қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги, унинг иқлими, табиати XI-XII асрларда Ўрта Осиѐ олимлари Беруний, Ал Умарий, Маҳмуд Қошғарий, Муҳаммад Ибн Нажиб Бекон китобларида ҳам қайд қилинган. Айниқса бундан 500-550 йил илгари ѐзилган қўлѐзма «Зиратнома» - «Деҳқончилик илми» китоби алоҳида тарихий аҳамиятга эга. Бу китобда XV-XVI асрларда Марказий Осиѐ шароитида деҳқончилик билан шуғулланишда кўп йиллик экинларни экиш муддати, агротехник тадбирлар, ҳосилни йиғиб олиш даври каби маълумотлар жамланган. Бундан ташқари, ўсимликларни қора совуқлардан сақлаб қолиш ҳақида ҳам ѐзилган. Қиш мавсумида ўсимликларни совуқдан асраш ва уларни устини ѐпиш, масалан, анжирни қиш мавсумида -6°С ҳароратда совуқ уриши мумкинлиги ѐзилган, лекин ачинарлиси шуки, қандай қилиб ҳарорат ўлчанганлиги ва қандай қилиб муҳим агрометеорологик кўрсаткич ўрнатилганлиги ҳақида ѐзилмаган. Ҳар хил зараркунандалар билан курашиш ҳақида ҳам кенг маълумот берилган. Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Шарқшунослик институти фондида бу китобнинг асл нусхаси No 565 рақами билан сақланади. 11) Ҳозирги замон агрометеорологияси XIX аср охирларида метеорология фанининг амалий бўлими ҳисобланиб, кейинчалик мустақил фан сифатида ажралиб чиқди. Унинг дастлабки асосчилари рус олимлари А.И. Воейков ва П.И. Броунов агрометеорологик изланишларнинг тамойилларини ишлаб чиқдилар. Кейинчалик бу изланишлар, тамойиллардан Ғарб давлатларининг барчаси ва Америкада фойдаланишди. Ҳозирги замон нуқтаи назаридан Ўзбекистонда агрометеорология бўйича ХХ асрнинг бошларида бирмунча фенологик кузатишлар ташкил этилган. Лекин ўша даврда ўсимликнинг ўсиши, ривожланишини кузатишда ягона услуб бўлмаган. Агрометеорологик кузатишларнинг йиллик қатори асосан қисқа, тадқиқот объектлари тез-тез ўзгариб турган. Туркистонда иқлимни тизимли ўрганиш ХIX асрнинг иккинчи ярмидан бошланган. Бунга исбот сифатида 1993 йили Санкт-Петербургда чоп этилган «Ўрта Осиѐда гидрометеорологиянинг ривожланиши баѐни» китобини келтирамиз. ХIХ асрнинг ўрталари ва ХХ асрнинг 60-йилларига қадар Ўзбекистонда агрометеорологиянинг ривожланиши Л.Н. Бабушкиннинг «Ўзбекистонда агрометеорология асослари» (2004) китобида ѐритилган. Бу китоблар асосида гидрометеорология соҳасида хизмат этган олим ва мутахассисларнинг агрометеорологияга оид асосий ишлари билан таништириб ўтамиз 12) Ўрта Осиѐда гидрометеорология хизматининг ривожланиши уч даврга бўлинади. Биринчи даврга XIX асрнинг 70-йилларида Тошкент астрономия ва физика обсерваториясининг ташкил этилиши, биринчи марта метеорологик станция ва постларнинг очилиши киради. Иккинчи даврга 1919-45 йилларда марказлаштирилган гидрометеорология хизматининг ташкил топиши ва халқ хўжалиги мақсадлари учун тадқиқотлар ривожланиши киради. Учинчи даврга 1950 йиллардан бошлаб ҳозирги замон гидрометеорология тармоқларининг сифатий ривожланиши киради. Ўрта Осиѐда 1922-25 йилларда янги метеорологик станциялар барпо этилди ва эскилари қайта тикланди. Янги метеостанциялар биринчи навбатда кам ўрганилган жойларда очилди. Биринчи марта Ўрта Осиѐда об-ҳаво ва иқлим шароитларининг қишлоқ хўжалик экинларига, биринчи навбатда, ғўзага таъсирини батафсил ўрганиш учун 1923 йилнинг октябр ойида Тошкентга яқин жойда махсус ихтисослаштирилган Бўзсув агрометеорологик станцияси ташкил этилди. 1924 йилдан бошлаб ғўзанинг ривожланишига доир махсус кузатиш ишлари олиб борилди, 1926 йилдан эса 26 та метеостанцияларда фенологик кузатишлар амалга оширилди. 1927-29 йилларда Жиззах, Фарғона, Шеробод, Наманган, Ғузорда махсус агрометеорологик станциялар очилди. 1930 йилларда Писком, Омонқўтон, Сангзар, Томди, Чуруқ чўл метеостанциялари, пахта етиштириладиган жойларда Қовунчи, Тўйтепа ва Сирдарѐ метеостанциялари очилди. 1946-55 йиллари Ўзбекистон ҳудудида яна 25 та метеорологик станция ва 56 пост очилди, 1958 йилдан бошлаб тупроқ намлигини асбоблар ѐрдамида ўлчаш ишлари бошлаб юборилди. 1971-82 йилларда республикамизда 12 та гидрометеорологик станция очилди. Метеорологик кузатишлар билан бир қаторда қуѐш радиацияси бўйича кузатишлар ўтказишни И.И. Крамалей даставвал 1921 йилда бошлаган ва 1945 йилдан кейинги йилларда 11 та актинометрик кузатиш жойи ишлаб турган. Қуѐш радиациясини кузатишлар Қайроққум гидрометеорология обсерваториясида, Тахиатош, Фарғона, Чурук (Қорақалпоғистон), Томди, Самарқанд, Қизилча, Термиз, Мўйноқ ҳамда Сўқоқда олиб борилди. Ҳозир эса 7 та жойда актинометрик кузатиш ишлари олиб борилмоқда. 13)Ер шарини ўраб турган ҳаво қобиғини атмосфера дейилади. Атмосферанинг бутун массаси 5,157∙1018 кг га тенг бўлиб, Ер массаси (5,9787∙1024 кг)нинг тахминан миллиондан бир (кг) улушини ташкил қилади. Атмосфера бутун массасининг 50 фоизига яқин қисми Ер юзасидан 5км гача, 75 фоизи 10 км гача, 90 фоизи 16 км гача, 99 фоизи эса 30-35 км баландликларгача чўзилган қатламларда тўпланган. Бу ҳисоблардан кўринадики, ер юзидан 30-35 км баландликдан юқоридаги ҳаво қатламларининг массаси ниҳоятда оз бўлиб, атмосфера бутун массасининг 1% нигина -ташкил қилади. Атмосферанинг юқоридан аниқ чегараси йўқ, юқорига чиққан сари атмосфера сийраклаша бориб, қалинлиги бир неча минг км га чўзилади. Баъзи маълумотларда атмосферанинг вертикал чўзилганлиги 60-70 минг км гача етади ва охири космик муҳитга ўтади деб кўрсатилган. Атмосфера Ердаги барча тирик организмларнинг яшаш муҳитидир (бунга кислородсиз анаэроб яшайдиган бактериялар кирмайди). Атмосферанинг ҳозирги вақтдагидай таркиби миллион йиллар илгари вужудга келган. Атмосфера билан биосфера орасида табиий равишда таъминланган динамик мувозанат мавжуд. Инсонлар ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши объектлари ҳавонинг ҳозирги вақтдаги мавжуд таркибига мослашган. 14) Tuproq govak massa bolib, suvdan bosh joylar havo va gaz bilan tolgan boladi. Tuproq havosi mikroorganizmlar va osimliklar hayoti uchun eng muhim bolib, tuproqdagi bolayotgan, rivojlanayotgan fizik-kimyoviy jarayonlar manbai va ishtirokchisi hisoblanadi. Tuproq sanoat korxonalari tomonidan chiqarib tashlagan zaharli gazlarni oz domiga yutib turadi. Tuproq tarkibidagi gazlar va uchib ketuvchi organik moddalar erkin, siqilgan, adsorbsiya qilingan va erigan holatda boladi. Tuproqdagi erkin holatdagi havo gazlar va uchuvchan organik moddalar yigindisidan iborat bolib, govakliklarda va atmosfera havosi bilan doimo munosabatda boladi. Siqilgan gaz tuproq govaklarida yopiq tizim, ya’ni har taraflama suv bilan oralgan holatda joylashgan boladi. Bunday holatdagi gaz neytral bolib, atmosfera havosi bilan munosabati yoq. Tuproq havosi suv otkazuvchanlik qobiliyatiga ta’sir qilib, harorat, namlik va bosim ozgarganda tuproq donadorligining buzilishi va yemirilishiga olib kelishi mumkin. Tuproq zarrachalari tomonidan havo adsorbsiya qilinib, uning miqdori tuproqning dispersligi, mineral va kimyoviy tarkibi, namligi hamda organik birikmalariga bogliq boladi. Havoning tuproq tomonidan yutilishi uning mexanik tarkibiga ham bevosita bogliq. Qum loyga nisbatan gazni 10 barobar kamroq yutadi. Adsorbsiya qilingan havo miqdorini G.Lyungmer tenglamasi yordamida hisoblash mumkin. Г͚ – adsorbent yuzasida yutilgan maksimal miqdor, mg; S - gazning tizimdagi konsentratsiyasi, mg/l; R - emperik koeffitsiyent (https://fayllar.org/psixologiyada-emperik-metodlar-reja-psixologiya-ilmiy-fan-sifa.html); Tuproqda erigan gazlar osimliklarning osishi, mikroorganizmlarning yashashi va bir qator fizik-kimyoviy jarayonlarda faol ishtirok etadi. Genri qonuniyatiga asoslanib, S- suvda erigan gaz konsentratsiyasi, mg/l; R – gazning tuproq havosidagi parsial bosimi MPa 10,2 – normal atmosfera bosimi, MPa λ – gazning suvda eruvchanlik koeffitsiyenti (https://fayllar.org/11-sinf-4--nazorat-ishi-mavzu-eritma-eruvchanlik-nazorat-shakl.html), mg/l. Tuproqning qattiq, suyuq, gaz va tirik jonivorlar qismlari doimo muvozanatda bolib, tuproq termodinamikasi va biologik faoliyatining ozgarib turishiga olib keladi. 15) Ҳаво таркибидаги асосий газларнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги аҳамияти. Атмосфера ҳавоси таркибига кирувчи барча газлардан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун азот, кислород, карбонат ангидрид гази ва сув буғи энг катта аҳамиятга эга. Шунинг учун уларнинг ҳар бирига тўхталамиз. Азот. Маълумки, ўсимликларнинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун ѐруғлик, иссиқлик, сув ва ҳаво қанчалик зарур бўлса, озиқ моддалар ҳам ўшанча зарурдир. Ўсимликларнинг озиқ моддаларнинг ҳар бирига талаби қондирилса ва бошқа ҳаѐт омиллари ҳам етарли бўлса, яхши ўсади ва ривожланади. Азот ўсимликларнинг тупроқдан ўзлаштирадиган энг асосий элементларидан бири. Ўсимликлар ва ҳайвонлар оқсили таркибида азот бор. Ўсимликлар ривожланишнинг дастлабки фазаларида азотга жуда талабчан бўлади. Агар азот етишмаса ўсимлик секин ўсади, барглари оч яшил, баъзан сариқ рангда бўлиб қолади. Агар ерларга азотни меъѐридан кўп солиб ўсимликка ошиқча азот берилса, ўсимлик ғовлаб кетади, пировардида ҳосили камаяди. Маълумки, атмосфера ҳавоси таркибида азот миқдори кўп бўлсада юксак ўсимликлар уни атмосферадан бевосита ўзлаштиришга мослашган эмас. Бироқ, атмосфера азотини баъзи турдаги ўсимликлар, ўзларининг илдизида ва илдиз ризосферасида эркин ѐки боғлиқ ҳолатда яшайдиган бактериялар ѐрдамида тўплай оладилар. Масалан, дуккакли ўсимликлар илдизида, илдиз ризосферасида симбиотик усулда озиқланиб, эркин яшайдиган азотобактер ва клостридиум бактериялар ѐрдамида атмосфера молекуляр азотини яхши тўплайди. Бундан ташқари дуккакли ўсимликларнинг илдизида яшайдиган тугунак бактериялар ҳам атмосфера азотини яхши ўзлаштиради. Атмосфера азоти ҳам ўсимлик баргига СО2 гази билан аралашиб диффузияланади. Аммо бу азотни ўсимликнинг ўзи ўзлаштирмайди, балки юқорида кўрсатганимиздек илдиздаги турли бактериялар ўзлаштиради ва улар азотни ўсимлик ўзлаштираоладиган ҳолатга ўтказиб тўплайди. 16) Аэрозоллар. Атмосфера ифлосланиши ва унга қарши кураш чоралари. Реал шароитларда атмосфера таркибида асосий ва жуда оз миқдордаги бошқа асосий бўлмаган газлар, сув буғи, турли хил қаттиқ ва суюқ зарралар бор. Атмосферада муаллақ ҳолатда мавжуд бўлган қаттиқ ва суюқ зарраларга аэрозоллар деб юритилишини аввал таъкидлаганмиз. Атмосфера, аэрозолларнинг борлиги сабабли доимо оз ѐки кўп даражада ифлосланган бўлади. Келиб чиқишига қараб аэрозоллар қуйидаги турларда учрайди: Табиий аэрозоллар. Уларга: а) сув буғининг атмосферада конденсацияси ва сублимацияси натижасида ҳосил бўлган сув томчилари ва муз кристаллчалари; б) ўрмонларнинг ѐнишидан атмосферага кўтарилган тутун, қурум ва кул зарралари; в) чўллар ва тупроқлардан атмосферага кўтарилган қум ва чанг зарралари; г) космик фазодан келган ва вулқонларнинг портлашидан ҳосил бўлган қум ва чанг зарралари; д) океан ва денгиз сувлари тўлқинланганда юқорига сачраган сув томчиларининг буғланишидан кейин қолган туз зарралари; ж) атмосферадаги турли–туман бактериялар, ўсимлик-лар гули чанглари, споралар ва бошқалар киради. Инсонларнинг хўжалик фаолияти натижасида (антропоген) ҳосил бўлган аэрозолларга: а) кўмир билан ишлайдиган электр станциялар, кўмир, металлургия, кимѐ саноати корхоналари, цемент, оҳак, нефтни қайта ишлаш ва бошқа заводлар, иситиш тизимлари қозонларидан атмосферага кўплаб миқдорда турли хилдаги аэрозоллар кўтарилади. Уларнинг асосийларига қуйидагиларни кўрсатсак бўлади: азот оксидлари, аммиак, углерод оксиди, фтор, фторидлар, олтингугурт диоксиди, олтингугурт углероди, олтингугурт водороди, сульфат кислотаси, водород фториди (фреон), олтингугурт оксиди, рух, мис, хлор, хром, кадмий, қўрғошин, симоб, кремний ва бошқалар; б) автотранспорт воситаларидан чиқадиган ис гази, азот оксиди, сульфат ангидрид ва қўрғошин зарралари киради. 17) Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling