Каби умумий усулларидан фойдаланилади


Атмосфера босими. Атмосфера босимининг бирликлар


Download 0.65 Mb.
bet4/4
Sana17.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1554148
1   2   3   4
Bog'liq
1-18 javob bilet

Атмосфера босими. Атмосфера босимининг бирликлар
Ёпиқ идишдаги ҳар қандай газ ўзини чегараловчи идиш девори юзига бирор миқдордаги босим кучлари билан урилади, яъни газ молекулаларининг идиш деворига урилиш кучи натижасида газ босими вужудга келади. Девордаги юза бирлигига нисбатан ҳисобланган молекулалар урилиш кучларининг ўртача қиймати газ босимига тенг бўлади. Атмосфера таркибига кирган газлар ҳам оғирлик кучининг таъсирида ер юзига ва ундаги жисмларга муайян миқдордаги босим кучини вужудга келтиради.
Атмосфера босими – бу ер сиртидан атмосферанинг энг юқори қатлами устки чегарасигача чўзилган ҳаво устунининг ер сиртидаги бирлик юзага таъсир этувчи кучига тенг. Бундан кўринадики, ер сиртидан юқорига кўтарилган сари, олинган қатламга ундан юқоридаги қатламларнинг босими камая боради, бошқача айтганда атмосфера босими тик йўналишда (ѐки баландлик бўйлаб) камая боради.
Атмосфера босими асосий метеорологик катталиклардан бири бўлгани учун уни барча метеорологик станцияларда ўлчаб борилади. Атмосферада рўй берадиган турли ҳодисалар натижасида ер сиртининг исталган нуқтасида ѐки исталган баландликда жойлашган қатламда атмосфера босими бир неча соат ѐки сутка давомида ўзгариб туради. Атмосфера босимининг ўзгариши билан олинган жойнинг об – ҳавоси ҳам тез ўзгаради. Агар бирор ҳудудда атмосфера босими камайса, бу ерга бошқа ҳудудлардан совуқ ҳаво массалари бостириб киради, натижада бу ернинг об-ҳавоси ўзгаради. Масалан, баҳор пайтида Ўзбекистонга арктик совуқ ҳаво массалари кириб келса, бу ерда атмосфера босими ортади, ҳаво совиб кетади ва ѐғингарчилик бошланади

18) Атмосфера босимининг баландлик бўйлаб ўзгариши. Барик поғона. Ер сиртидан баландлик ошган сари ҳаво сийраклаша борганлигидан зичлиги ва босими камайиб боради. Масалан, Европа қитъаси учун кўп йиллик ўртача атмосфера босими денгиз сатҳида 1014 гПа га тенг, 5 км баландда 538 гПа, 10 км баландда 262 гПа, 20 км баландда 56 гПа, 100 км баландда эса 1 гПа дан ҳам кам. Бу маълумотлардан кўринадики, 5 км баланддаги атмосфера босими, денгиз сатҳидаги қийматидан 2 марта кичик, 10 км баланддагиси - қарийб 4 марта, 20 км баланддаги қиймати эса 18 марта кичик. Бундан ер юзидан баландлик арифметик прогрессия бўйича ошса,


атмосфера босими геометрик прогрессия бўйича камаяди деган хулосага келамиз. Атмосфера босимининг баландлик бўйлаб ўзгаришини барик поғона тушунчаси билан тавсифланади. Атмосфера босими вертикал йўналишда 1 гПа га ўзгарадиган масофани барик поғона деб аталади ва h ҳарфи билан ифодаланади. Барик поғонани м/гПа бирликда ўлчанади. Демак, барик поғона атмосфера босимининг 1 гПа га камайиши учун олинган сатҳдан вертикал йўналиш бўйича қанча масофага кўтарилиш ѐки босимнинг 1 гПа га ортиши учун олинган сатҳдан вертикал йўналишда қанча масофага пастга тушиш зарурлигини билдиради. Барик поғона h, ҳаво зичлиги
 ва эркин тушиш тезланиши g орасида қуйидагича боғланиш мавжуд:

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling