Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази


Download 0.63 Mb.
bet11/27
Sana15.01.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1093825
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27
Bog'liq
БМИ 2022 декабрь Хошимова Ч.С. (1)

Киберқонунлар. Қонун (ҳуқуқ) — инсон, жамият ва давлат манфаатлари нуқтаи назаридан энг муҳим ҳисобланадиган ижтимоий муносабатларни мустаҳкамлаш, ривожлантириш ва тартибга солиш воситаси. Қонуннинг нима мақсадга қаратилганини у йўналтирилган муносабатга қараб аниқлаш мумкин. Шу боис қонунлар турли соҳага оид мақсадларга эга бўлиши мумкин. Умумий номда кибержиноатчиликни тартибга солишни мақсад қилган қонунлар киберқонунлар деб аталади.
Қонунни ишлаб чиқувчилар ва уни ҳимоя қилувчилар бутун дунё бўйлаб кибержиноятчиликни аниқ белгилайдиган ва кибер далилларни қабул қилишни тўлиқ мададловчи киберқонунлар зарурлиги ҳақида огоҳлантириб келадилар. Мамлакатнинг бирор халқаро шартномадаги иштироки бу шартномани қонунийлаштирадиган ички қонунлар ишлаб чиқилган ва тасдиқланган тақдирдагина кучга киради. Масалан, Европада 2004 йилда Европа Кенгаши бутун дунё мамлакатларига таклиф қилинган Кибержиноятчилик тўғрисидаги Шартнома (Будапешт конвенцияси деб ҳам аталади) лойиҳасини қабул қилди. Мазкур Шартномани кўпчилик давлатлар имзолаган бўлсада, уларнинг бир нечтасигина шартномага мос келадиган миллий қонунларга эга.
2020 йил февраль ойига келиб, Бирлашган миллатлар ташкилотига аъзо бўлган 106 та (ёки 55%) давлатлар Будапешт конвенциясига мувофиқ миллий кибержиноятчилик тўғрисидаги қонунларга эга бўлдилар. Бундан ташқари, ҳозирда ривожланаётган давлатлар кибержиноятчиларни тергов қилиш ва бу жараён учун керакли маълумотларни йиғиш бўйича маълум ваколатларни қабул қилдилар. Хусусан, Республикамизда ҳам “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси ва 2020 йил Давлат дастури лойиҳасида 2020–2023 йилларга мўлжалланган киберхавфсизликка доир миллий стратегия ва “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш режалаштирилган.

  • Ҳужжатга асосан хавфсизликни, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек, ташқи сиёсат соҳасида:

  • 2020 йил 1 сентябрга қадар киберхавфсизликнинг ҳуқуқий асосларини шакллантириш бўйича чоралар кўрилади, шу жумладан 2020–2023 йилларга мўлжалланган киберхавфсизликка доир миллий стратегия ва “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади; Лойиҳада:

  • ахборот коммуникация технологиялари тизимини замонавий кибертаҳдидлардан ҳимоя қилиш, турли даражадаги тизимлар учун киберхавфсизлик бўйича замонавий механизмларни жорий этиш;

  • киберхавфсизликни таъминлаш соҳасида давлат органлари, корхона ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилаш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;- ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни унификациялаш назарда тутилади.

Киберқонунлар ҳар бир давлатнинг миллий қонун меъёрлари асосида шакллантирилади ёки уларнинг бир қисмини ташкил қилади. Қуйида Республикамиздаги қонун ҳужжатларида кибержиноятни олдини олиш ва тартибга солишга алоқадор бўлган бандлар келтирилган.
Миллий қонунлар. 2002 йил 12 декабрда Ўзбекистон Республикасининг 439-II – сонли “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Ушбу қонун 16 моддадан иборат бўлиб, унда хусусан, қуйидагилар белгиланган:
1-модда. Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари
Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатларига риоя этилишини, ҳар кимнинг ахборотни эркин ва монеликсиз излаш, олиш, текшириш, тарқатиш, фойдаланиш ва сақлаш ҳуқуқлари рўёбга чиқарилишини, шунингдек ахборотнинг муҳофаза қилинишини ҳамда шахс, жамият ва давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлигини таъминлашдан иборат.
4-модда. Ахборот эркинлиги
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ҳар ким ахборотни монеликсиз излаш, олиш, текшириш, тарқатиш, ундан фойдаланиш ва уни сақлаш ҳуқуқига эга. Ахборот олиш фақат қонунга мувофиқ ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, конституциявий тузум асослари, жамиятнинг ахлоқий қадриятлари, mamlakatning ma’naviy, madaniy ва илмий салоҳиятини муҳофаза қилиш, хавфсизлигини таъминлаш мақсадида чекланиши мумкин.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling