Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази


Download 0.63 Mb.
bet7/27
Sana15.01.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1093825
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27
Bog'liq
БМИ 2022 декабрь Хошимова Ч.С. (1)

Ҳужумчи каби фикрлаш - бўлиши мумкин бўлган хавфни олдини олиш мақсадида қонуний фойдаланувчининг ҳужумчи каби фикрлаш жараёни.
Тизимли фикрлаш - кафолатланган амалларни таъминлаш учун ижтимоий ва техник чекловларнинг ўзаро таъсирини ҳисобга оладиган фикрлаш жараёни. Бундан ташқари қуйидаги тушунчалар ҳам киберхавфсизлик соҳасини ўрганишда муҳим ҳисобланади.
Ахборот хавфсизлиги - ахборотнинг ҳолати бўлиб, унга биноан ахборотга тасодифан ёки атайин рухсатсиз таъсир этишга ёки рухсатсиз ундан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Ёки, ахборотни техник воситалар ёрдамида ишланишида унинг махфийлик (конфиденсиаллик), яхлитлик ва фойдаланувчанлик каби характеристикаларини (хусусиятларини) сақланишини таъминловчи ахборотнинг ҳимояланиш даражаси ҳолати.
Ахборотни ҳимоялаш – ахборот хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган чоралар комплекси. Амалда ахборотни ҳимоялаш деганда маълумотларни киритиш, сақлаш, ишлаш ва узатишда унинг яхлитлигини, фойдаланувчанлигини ва агар, керак бўлса, ахборот ва ресурсларнинг конфиденсиаллигини мададлаш тушунилади.
Актив - ҳимояланувчи ахборот ёки ресурслар. Ёки, ташкилот учун қимматли барча нарсалар.
Таҳдид – тизим ёки ташкилотга зарар етказиши мумкин бўлган исталмаган ҳодиса. Ёки, таҳдид - ахборот хавфсизлигини бузувчи потенциал ёки реал мавжуд хавфни туғдирувчи шароит ва омиллар мажмуи. Таҳдид ташкилотнинг активларига қаратилган бўлади. Масалан, актив сифатида корхонага тегишли бирор бир сақланувчи ҳужжат бўлса, у ҳолда ушбу ҳужжат сақланадиган хонага нисбатан таҳдид амалга оширилиш мумкин.
Заифлик – бир ёки бир нечта таҳдидларни амалга оширишга имкон берувчи ташкилот активи ёки бошқарув тизимидаги камчилик.
Бошқариш воситаси – рискни ўзгартирадиган ҳаракатлар бўлиб, натижаси заифлик ёки таҳдидларни ўзгаришига таъсир қилади. Бундан ташқари, бошқариш воситасининг ўзи турли таҳдидлар фойдаланиши мумкин бўлган заифликка эга бўлиши мумкин. Масалан, ташкилотда сақланаётган қоғоз кўринишидаги ахборотни ёнғиндан ҳимоялаш учун ўчириш воситалари бошқариш воситаси сифатида кўрилиши мумкин. Ёнғин бўлганида ходимларнинг хатти-харакатлари ва ёнғинни олдини олиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ҳам бошқариш воситаси ҳисобланиши мумкин. Ёнғинга қарши курашиш тизимининг ишламай қолиш ҳолатига эса бошқариш воситасидаги камчилик сифатида қаралади.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling