Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази


Битирув иши мавзусининг долзарблиги ва асосланиши


Download 0.63 Mb.
bet3/27
Sana15.01.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1093825
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
БМИ 2022 декабрь Хошимова Ч.С. (1)

Битирув иши мавзусининг долзарблиги ва асосланиши. Жаҳоннинг кўпгина тараққий этган давлатларида глобал ахборот хавфсизлик маконини яратиш долзарб вазифага айланди, ахборотлашган жамиятнинг жадаллик билан ривожланиши табиийки, маълумотларнинг хавфсизлигига бўладиган хатарларни ҳам юзага келтиради. Ривожланган давлатларда, шу жумладан, АҚШ, Франция, Германия, Россия давлатларида киберхавфсизлик механизмларини такомиллаштиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Дунёда шахсий ахборот хавфсизлигини ривожлантиришнинг омилларини аниқлаштириш, бўлажак мутахассисларда ахборот билан ишлаш, киберхавфсизликка оид компетентликни шакллантириш муҳим вазифага айланмоқда. Айниқса, очиқ ахборот муҳити шароитида бўлажак мутахассисларда зарарли ахборотлар таъсиридан ҳимояланиш малакаларини ривожлантириш, таълим олувчиларнинг информационаналитик компетенциясини шакллантиришнинг дидактик технологияларини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади. Бу эса, таълим олувчиларни зарарли ахборотлар хуружидан муҳофаза қилишнинг инновацион моделларини ишлаб чиқиш, бўлажак муҳандисларда ахборот хавфсизлиги компетентлигини ривожлантириш механизмини такомиллаштиришни тақозо этади. Республикамизда таълимни ахборотлаштириш шароитида бўлажак мутахассисларда ахборот-коммуникатив компетентликни ривожлантириш, рақамли технологияни кенг жорий этиш орқали ахборот маданиятини шакллантириш механизмларини такомиллаштиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг 2017йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-444-сон “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”, 2020 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-637-сон “Таълим тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ5847-сон “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”, 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4307сон “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”, 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-5040-сон “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу мавзуни ўзлаштириш муайян даражада хизмат қилади.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling