Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази
Ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик ўртасидаги фарқ
Download 0.63 Mb.
|
БМИ 2022 декабрь Хошимова Ч.С. (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Киберхавфсизликнинг билим соҳалари .
Ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик ўртасидаги фарқ. “Киберхавфсизлик ” ва “ахборот хавфсизлиги” атамаларидан, кўпинча
ўрнилари алмашган ҳолда, фойдаланишади. Баъзилар киберхавфсизликка ахборот хавфсизлиги, ахборот технологиялари хавфсизлиги ва (ахборот) рискларни бошқариш тушунчаларига синоним сифатида қарашса, айримлар эса, хусусан ҳукумат соҳасидагилар, компьютер жиноятчилиги ва муҳим инфраструктуралар ҳимоясини ўз ичига олган миллий хавфсизлик билан боғлиқ техник тушунча сифатида қарайдилар. Турли соҳа ходимлари томонидан ўз мақсадларига мослаштириш ҳолатлари мавжуд бўлсада, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик тушунчалари орасида баъзи муҳим фарқлар мавжуд. Ахборот хавфсизлиги соҳаси, ахборотнинг ифодаланишидан қатъий назар (қоғоз кўринишидаги, электрон ва инсонлар фикрлашида, оғзаки ва визуал) интелектуал ҳуқуқларни ҳимоялаш билан шуғулланади. Киберхавфсизлик эса электрон шаклдаги ахборотни (барча ҳолатдаги, тармоқдан то қурилмагача бўлган, ўзаро бирга ишловчи тизимларда сақланаётган, узатилаётган ва ишланаётган ахборотни) ҳимоялаш билан шуғулланади. Бундан ташқари, ҳукуматлар томонидан молиялаштирилган ҳужумлар ва ривожланган доимий таҳидлар (Advanced persistent threats, APT) ҳам айнан киберхавфсизликка тегишли. Қисқача айтганда, киберхавфсизликни ахборот хавфсизлигининг бир йўналиши деб тушуниш уни тўғри англашга ёрдам беради. Киберхавфсизликнинг билим соҳалари. CSEC2017 JTF манбасига кўра киберхавфсизлик 8 та билим соҳасига бўлинган, ўз ўрнида уларнинг ҳар бири қисм соҳаларга бўлинади: “Маълумотлар хавфсизлиги” билим соҳасининг мақсади маълумотларни сақлаш, ишлаш ва узатишда ҳимояни таъминлаш. Мазкур билим соҳасида ҳимояни тўлиқ амалга ошириш учун математик ва аналитик алгоритмлардан фойдаланилади. “Дастурий таъминот хавфсизлиги” билим соҳаси фойдаланилаётган тизим ёки ахборот хавфсизлигини таъминловчи дастурий воситаларни ишлаб чиқиш ва фойдаланиш жараёнига эътибор қаратади. “Ташкил этувчилар хавфсизлиги” билим соҳаси катта тизимларда интеграллашган ташкил этувчиларни лойиҳалашга, сотиб олишга, тестлашга, таҳлиллашга ва техник хизмат кўрсатишга эътибор қаратади. Тизим хавфсизлиги гоҳида ташкил этувчилар хавфсизлигидан фарқ қилади. Ташкил этувчилар хавфсизлиги тизимнинг қандай лойиҳаланганлигига, яратилганлигига, сотиб олинганлигига, бошқа таркибий қисмлар билан боғланганлигига, қандай ишлаётганлигига ва сақланаётганлигига боғлиқ бўлади. “Алоқа хавфсизлиги” билим соҳаси ташкил этувчилар ўртасидаги алоқани ҳимоялашга эътибор қаратиб, ўзида физик ва мантиқий уланишни мужассамлаштиради. “Тизим хавфсизлиги” билим соҳаси ташкил этувчилар, уланишлар ва дастурий таъминотдан иборат тизим хавфсизлигининг жиҳатларига эътибор қаратади. Тизим хавфсизлигини тушуниш учун, нафақат унинг таркибий қисмлари ва уларнинг боғланишларини тушуниш, балки яхлитликни ҳам ҳисобга олиш талаб этилади. Яъни, тизимни тўлиқлигича кўриб чиқиш талаб этилади. Мазкур билим соҳаси, “Ташкил этувчилар хавфсизлиги” ва “Алоқа хавфсизлиги” билим соҳалари билан бир қаторда, ташкил этувчилар боғланишларининг хавфсизлиги ва ундан юқори тизимларда фойдаланиш масаласини ҳал этади. “Инсон фаолияти хавфсизлиги” билим соҳаси киберхавфсизлик билан боғлиқ инсон ҳатти-ҳаракатларини ўрганишдан ташқари, ташкилотлар (масалан, ходим) ва шахсий ҳаёт шароитида маълумотларни ва шахсийликни ҳимоя қилишга эътибор қаратади. “Ташкилот хавфсизлиги” билим соҳаси ташкилотни киберхавфсизлик таҳдидларидан ҳимоялаш ва ташкилот вазифасини муваффаққиятли бажаришини мададлаш учун рискларни бошқаришга эътибор қаратади. “Ижтимоий хавфсизлик” билим соҳаси жамиятда у ёки бу даражадаги таъсир кўрсатувчи киберхавфсизлик омилларига эътибор қаратади. Кибержиноятчилик, қонунлар, ахлоқий муносабатлар, сиёсат, шахсий ҳаёт ва уларнинг бир-бири билан муносабатлари ушбу билим соҳасидаги асосий тушунчалар ҳисобланади. Демак, айтиш мумкинки, киберхавфсизлик соҳаси ахборот технологиялари мутахассислари учун зарур соҳа ҳисобланади. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling