Битирув ишининг объекти. Ахборот технологиялари фани кесимида “ Киберхавфсизлик тамойилларини АКТдан фойдаланиб талабаларга ўргатиш” мавзуси ҳисобланади.
Битирув ишининг предмети.Талабаларнинг “Киберхавфсизлик тамойилларини АКТдан фойдаланиб талабаларга ўргатиш” мавзусида замонавий инновацион педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда маъруза ва амалий дарсларни ташкил этиш жараёнидир.
Битирув ишининг мақсади.“Киберхавфсизлик тамойилларини АКТдан фойдаланиб талабаларга ўргатиш” мавзусини ўқитиш жараёнида талабаларда ахборот хавфсизлиги кўникмаларини шакллантиришга тайёрлаш.
Битирув ишининг вазифалари. Битирув иши мақсадини амалга ошириш доирасида қуйидаги асосий вазифалар белгилаб олинди:
ўқув жараёнини ташкил этишда ахборот хавфсизлиги технологияларини жорий этиш ва аҳамиятини ўрганиш;
ўқув жараёнини ташкил этишда ахборот хавфсизлиги технологияларини жорий этиш масалаларини яратиш имкониятини берувчи дастурий воситаларлар фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш;
ахборот хавфсизлиги дастурлари ва электрон кенгайтма веб-сайтлари каби рақамли платформалар ўрганиш ва таҳлил қилиш;
“Киберхавфсизлик тамойилларини АКТдан фойдаланиб талабаларга ўргатиш” мавзусини ўқитиш бўйича замонавий педагогик технологиялар, кейслар, амалий топшириқлар ва назорат топшириқларини ишлаб чиқиш;
“Киберхавфсизлик тамойилларини АКТдан фойдаланиб талабаларга ўргатиш” мавзусини ўқитишни янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Битирув иши мавзуси бўйича адабиётлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шарҳи (таҳлили). Битирув малакавий ишида қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда мавзунинг назарий асослари ёритилди:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4699-сон Қарори.
2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020-йил 5-октябрдаги ПФ-6079-сон, фармони.
3.“Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020-йил 28-апрелдаги ПҚ-4699-сон қарори.
Do'stlaringiz bilan baham: |