Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази
Download 0.63 Mb.
|
БМИ 2022 декабрь Хошимова Ч.С. (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланувчанлик
Конфиденциаллик – ахборот ёки уни элтувчисининг шундай ҳолатики, ундан рухсатсиз танишишнинг ёки нусхалашнинг олди олинган бўлади. Конфиденциаллик ахборотни рухсатсиз “ўқиш”дан ҳимоялаш билан шуғулланади. АОБ сенарийсида Боб учун конфиденсиаллик жуда муҳим. Яъни, Боб ўз балансида қанча пул борлигини Тридининг билишини истамайди. Шу сабабли Боб учун баланс хусусидаги маълумотларнинг конфиденсиаллигини таъминлаш муҳим ҳисобланади.
Яхлитлик - ахборотнинг бузилмаган кўринишида (ахборотнинг қандайдир қайд этилган ҳолатига нисбатан ўзгармаган шаклда) мавжуд бўлиши ифодаланган хусусияти. Яхлитлик ахборотни рухсатсиз “ёзиш”дан (яъни, ахборотни ўзгартиришдан) ҳимоялаш ёки камида ўзгартирилганлигини аниқлаш билан шуғулланади. АОБ сенарийсида Алисанинг банки қайд ёзувининг яхлитлигини Тридидан ҳимоялаш шарт. Масалан, Боб ўзининг аккаунтида баланснинг ўзгаришидан ёки Алиса аккаунтида баланснинг ошишидан ҳимоялаши шарт. Шу ўринда конфиденсиаллик ва яхлитлик бир хил тушунча эмаслигига эътибор бериш керак. Масалан, Триди бирор маълумотни ўқий олмаган тақдирда ҳам уни сезилмайдиган даражада ўзгартириши мумкин. Фойдаланувчанлик - авторизацияланган мантиқий объект сўрови бўйича ахборотнинг тайёрлик ва фойдаланувчанлик ҳолатида бўлиши хусусияти. Фойдаланувчанлик ахборотни (ёки тизимни) рухсатсиз “бажармаслик”дан ҳимоялаш билан шуғулланади. АОБ сенарийсида АОБ web сайтидан Бобнинг фойдалана олмаслиги Алисанинг банки ва Боб учун фойдаланувчанлик муаммоси ҳисобланади. Сабаби, мазкур ҳолда Алиса пул ўтказмаларидан даромад ола олмайди ва Боб эса ўз бизнесини амалга ошира олмайди. Фойдаланувчанликни бузишга қаратилган ҳужумлардан энг кенг тарқалгани – хизмат кўрсатишдан воз кечишга ундовчи ҳужум (Denial of service, DOS). Риск – потенциал фойда ёки зарар бўлиб, умумий ҳолда ҳар қандай вазиятга бирор бир ҳодисани юзага келиш эҳтимоли қўшилганида риск пайдо бўлади. ISO “риск – бу ноаниқликнинг мақсадларга таъсири” сифатида таъриф берган. Масалан, университетга ўқишга кириш жараёнини кўрайлик. Умумий ҳолда бу жараённи ўзи риск ҳисобланмайди. Фақатгина абитуриент ҳужжатларини ва кириш имтиҳонларини топширганида, у ўқишга кириши ёки кира олмаслиги мумкин. Бу ўз навбатида қабул қилиниш ёки қабул қилинмаслик рискини юзага келишига сабаб бўлади. Киберхавфсизликда ёки ахборот хавфсизлигида рискларга салбий кўринишда қаралади. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling