Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази


Download 0.63 Mb.
bet10/27
Sana15.01.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1093825
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   27
Bog'liq
БМИ 2022 декабрь Хошимова Ч.С. (1)

Кибержиноятчилик – ғаразли ёки хулиганлик мақсадларида ҳимоялашнинг компьютер тизимларини бузиб очишга, ахборотни ўғирлашга ёки бузишга йўналтирилган алоҳида шахсларнинг ёки гуруҳларнинг ҳаракатлари. Киберҳужумга дуч келган ташкилот учун кибержиноятлар ички ёки ташқи бўлиши мумкин:
Ички кибержиноятлар: тармоққа ёки компьютер тизимига, улар билан таниш ва улардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан, амалга оширилади. Мазкур турдаги кибержиноятлар одатда ташкилотнинг хафа бўлган ва норози ходимлари томонидан амалга оширилади. Ушбу ходимларнинг мақсади эса ташкилот ёки унинг раҳбаридан ўч олиш ёки очкўзлик бўлиши мумкин. Хафа бўлган ходим, АТ инфраструктураси, хавфсизлик архитектураси ва тизими билан яқиндан таниш бўлгани боис, мазкур турдаги жиноятчилик ташкилотга жиддий зиён етказиши мумкин. Бундан ташқари, кибержиноятчи ташкилот тармоғидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Шунинг учун, ички кибержиноятчилик натижасида махфий ахборотнинг сирқиб чиқиш имконияти юқори бўлади.
Ташқи кибержиноятлар: одатда ташқаридан ёки ташкилот ичкарисидан ёлланган ҳужумчи томонидан амалга оширилади. Мазкур кибержиноятчилик ташкилотнинг нафақат молиявий йўқотишларига, балки обрўсининг йўқолишига ҳам сабабчи бўлади. Ҳужум ташқаридан амалга оширилгани боис, ҳужумчи ҳаракатни ташкилот АТ инфраструктурасини сканер қилиш ва унга алоқадор маълумотларни тўплашдан бошлайди. Хусусан, малакали бузғунчи дастлаб ташкилотда фойдаланилган тармоқлараро экран воситасининг лог файлини таҳлил қилишдан бошлайди. Шу боис, тармоқ маъмури мазкур имкониятни бузғунчига тақдим этмаслиги шарт.
Кибержиноят амалга оширилганида қуйидагилар асосий мақсад сифатида қаралади:

  • маблағ, қимматли қоғозлар, кредит, моддий бойликлар, товарлар, хизматлар, имтиёзлар, кўчмас мулк, ёқилғи хом ашёси, энергия манбалари ва стратегик хом ашёларни ноқонуний ўзлаштириш;

  • солиқ ва бошқа йиғимларни тўлашдан бош тортиш;

  • жиноий даромадларни қонунлаштириш;

  • қалбаки ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар, шахсий ютуқ чипталарини қалбакилаштириш;

  • шахсий ёки сиёсий мақсадларда махфий маълумотларни олиш;

  • маъмуриятнинг ёки ишдаги ҳамкасбларнинг ғаразли муносабатлари учун қасос олиш;

  • шахсий ёки сиёсий мақсадлар учун мамлакат пул тизимини бузиш;

  • мамлакатдаги вазиятни, ҳудудий маъмурий тузилишни беқарорлаштириш;

  • талончилик, рақибни йўқ қилиш ёки сиёсий мақсадлар учун муассаса, корхона ёки тизим иш тартибини бузиш;

  • шахсий интелектуал қобилиятини ёки устунлигини намойиш қилиш.

  • Кибержиноят турларини қатъий таснифлашнинг имкони йўқ. Қуйида криминология соҳасига нисбатан кибержиноятларнинг турлари келтирилган:

  • иқтисодий компьютер жиноятчилиги;

  • инсон ва фуқароларнинг конститутсиявий ҳуқуқлари ва эркинликларига қарши қаратилган компьютер жиноятчилиги; жамоат ва давлат хавфсизлигига қарши компьютер жиноятчилиги.

Иқтисодий компьютер жиноятчилиги амалда кўп учрайди. Улар жиноятчиларга миллионлаб АҚШ доллари миқдоридаги ноқонуний даромадлар келтиради. Улар орасида кенг тарқалгани фирибгарлик, асосан, банк ҳисоб рақамлари ва банк карталари орқали амалга оширилади. Халқаро амалиётда пластик карталар билан содир этилган жиноятлар йўқолган ёки ўғирланган карталар, сохта тўлов карталарини яратиш ёки улардан фойдаланиш, карта тақдим этмасдан банк ҳисоб варағи маълумотларини олиш ва ноқонуний фойдаланиш, шунингдек, карта эгаси томонидан содир этилган жиноятлар билан боғлиқ.
Кибержиноятларнинг яна бир тури инсон ва фуқороларнинг ҳуқуқларига ва эркинликларига қаратилган жиноятлар - “компьютер қароқчилиги”дир. Ушбу жиноятлар дастурий таъминотни ноқонуний нусхалаш, ишлатиш ва тарқатишда намоён бўлади. Бу дастурий таъминот ва маълумотлар базасини яратиш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларга (муаллифлик ҳуқуқига) жиддий зарар етказади. Бундан ташқари, дастурий таъминот компанияларига катта молиявий йўқотишларни олиб келади.
“Microsoft Armaniston” компаниясининг директори Григор Барсегяннинг таъкидлашича, “компьютер қароқчилиги”нинг ишлаб чиқарувчиларга етказган зарари йилига 66 миллиард долларни ташкил этган. Унинг сўзларига кўра Арманистонлик истеъмолчилар, ўзларининг молиявий ресурсларини тежаш мақсадида, вирусларни юқтириш хавфи юқори бўлган дастурлардан онгли равишда фойдаланганлар.
Компьютер жиноятчилигининг охирги тури - жамоат ёки давлат хавфсизлигига қарши компьютер жиноятчилиги, уларга давлат ёки жамоат хавфсизлигига қаратилган хавфли хатти - ҳаракатлар тааллуқли. Улар кўпинча маълумот узатиш қоидаларининг, мамлакат мудофаа тизимининг ёки унинг таркибий қисмларининг бузилиши билан боғлиқ.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling