Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази
Битирув ишининг назарий ва амалий аҳамияти
Download 0.63 Mb.
|
БМИ 2022 декабрь Хошимова Ч.С. (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- I-БОБ. “КИБЕРХАВФСИЗЛИК ТАМОЙИЛЛАРИНИ АКТДАН ФОЙДАЛАНИБ ТАЛАБАЛАРГА ЎРГАТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ.
Битирув ишининг назарий ва амалий аҳамияти. Битирув иши
“Киберхавфсизлик тамойилларини АКТдан фойдаланиб талабаларга ўргатиш” мавзусида ўқитишнинг кўплаб технологияларини қамраб олади ва назарий жиҳатдан асослаб берилган. Киберхавфсизлик сиёсати ва уни бошқариш занжири бўйлаб электрон маълумотлар ва маълумотларни рақамли йиғиш, сақлаш, таҳлил қилиш ва алмашиш воситаларини назарда тутади. Кейслар, амалий ва назорат топшириқлари ҳамда таклиф ва тавсиялардан Ахборот технологиялари фанида “Киберхавфсизлик тамойилларини АКТдан фойдаланиб талабаларга ўргатиш” мавзусини ўқитиш ва такомиллаштириш имкониятини беради. Битирув иши тузилмасининг тавсифи. Битирув иши кириш, икки боб, олтита параграф, якуний хулоса ва фойдаланилган адабиётлардан иборат. Битирув ишининг кириш қисмида янги ахборот технологиялари, битирув ишининг объекти, битирув ишининг предмети, битирув ишининг мақсади, битирув ишининг вазифалари, мавзу бўйича адабиётлар, норматив – ҳуқуқий хужжатлар шарҳи (таҳлили), битирув ишининг назарий ва амалий аҳамияти ва иш тузилмасининг тавсифи келтириб ўтилади. Хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар бўлимларида эса, битирув ишини бажариш бўйича умумий хулосалар, таклифлар ва битирув ишни бажариш жараёнида фойдаланилган адабиётлар ҳамда тавсия этиладиган қўшимча адабиётлар келтириб ўтилади. I-БОБ. “КИБЕРХАВФСИЗЛИК ТАМОЙИЛЛАРИНИ АКТДАН ФОЙДАЛАНИБ ТАЛАБАЛАРГА ЎРГАТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ.1.1.Киберхавфсизликнинг асосий тушунчалари.Ахборотни ишлаш, узатиш ва тўплашнинг замонавий усулларининг ривожланиши фойдаланувчилар ахборотини йўқолиши, бузилиши ва ошкор этилиши билан боғлиқ таҳдидларнинг ортишига олиб келмоқда. Шу сабабли, компьютер тизимлари ва тармоқларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш ахборот технологиялари ривожининг етакчи йўналишларидан бири ҳисобланади. Аввало, компьютер тизимлари ва тармоқларида ахборотни ҳимоялаш ва ахборот хавфсизлигига тегишли бўлган айрим тушунчалар билан танишиб олиш зарур. Киберхавфсизлик ҳозирда янги кириб келган тушунчалардан бири бўлиб, унга берилган турлича таърифлар мавжуд. Хусусан, CСЕC2017 Жоинт Таск Форcэ манбасида киберхавфсизликка қуйидагича таъриф берилган: киберхавфсизлик – ҳисоблашларга асосланган билим соҳаси бўлиб, бузғунчилар мавжуд бўлган шароитда амалларни тўғри бажарилишини кафолатлаш учун ўзида технология, инсон, ахборот ва жараёнларни мужассамлаштиради. У хавфсиз компьютер тизимларини яратиш, амалга ошириш, таҳлиллаш ва тестлашни ўз ичига олади. Киберхавфсизлик таълимнинг мужассамлашган билим соҳаси бўлиб, қонуний жиҳатларни, сиёсатни, инсон омилини, этика ва рискларни бошқаришни ўз ичига олади. Тармоқ соҳасида фаолият юритаётган Cisco1 ташкилоти эса киберхавфсизликка қуйидагича таъриф берган: Киберхавфсизлик – тизим, тармоқ ва дастурларни рақамли ҳужумлардан ҳимоялаш амалиёти. Ушбу киберхужумлар одатда махфий ахборотни бошқаришни, алмаштиришни ёки йўқ қилишни; фойдаланувчилардан пул ундиришни; нормал иш фаолиятини бузишни мақсад қилади. Ҳозирда самарали киберхавфсизлик чораларини амалга ошириш инсонларга қараганда қурилмалар ва уларнинг турлари сонининг катталиги ва бузғунчилар салоҳиятини ортиши натижасида амалий томондан мураккаблашиб бормоқда. Киберхавфсизлик билим соҳасининг зарурияти биринчи мейнфрейм компьютерлар ишлаб чиқарилганидан бошлаб пайдо бўла бошлаган. Бунда мазкур қурилмаларнинг ва уларнинг вазифаларининг ҳимояси учун кўп сатҳли хавфсизлик чоралари амалга оширилган. Миллий хавфсизликни таъминлаш заруриятини ошиб бориши комплекс ва технологик мураккаб ишончли хавфсизлик чораларини пайдо бўлишига сабаб бўлади. Ҳозирги даврда ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритаётган ҳар бир мутахассиснинг киберхавфсизликнинг фундаментал билимларига эга бўлиши талаб этилади. Киберхавфсизликни фундаментал атамаларини аниқлашда турли ёндашувлар мавжуд. Хусусан, CSEC2017 JTF2 манбасида киберхавфсизликнинг қуйидаги 6 та атамаси келтирилган: Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling