Кафедраси алимжонова Ж. И
Download 1.95 Mb. Pdf ko'rish
|
sopol va chinni kitob
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Тупро қсимон материалларни тайёрлаш.
Қуруқ усулда туйиш. Ушбу усул ҳали чинни-фаянс буюмлари
саноатида кенг тарқалмаган, лекин баъзи чет эл чинни корхоналарининг иш тажрибаси унинг ижобий томонлари мавжудлигидан далолат беради. Қуруқ усулда туйиш конуссимон золдирли, зарбли-қайтарма ёки оқимли узлуксиз тегирмонларда амалга оширилади. Оқимли тегирмонларда майдаланиш пайтида материал минимал миқдорда ифлосланади ва заррачалари ўткир бурчакли шаклдан иборат бўлган бир жинсли туйилган масса ҳосил бўлади. Бунда майда фракцияларнинг чиқиши бошқа тегирмонларникидан 2 баробар кўп бўлади. Лекин оқимли тегирмонларда 39 электр энергиянинг сарфи золдирли тегирмонларга қараганда 10 марта ортиқдир. 2. Тупроқсимон материалларни тайёрлаш. Тупроқ материалларини сувда ёйилтириш, уларни тошсимон материаллар билан аралаштириш, суспензияни муаллақ ҳолатда ушлаб туриш ховузларда яъни винтли паррак типидаги аралаштиргичларда олиб борилади (29-расм). Аралаштиргич 75% ҳажми бўйича сув билан тўлдирилади. Каолин суспензиясининг намлиги 55-60%, тупроқники 70-78% бўлади. Ёйилтириш вақти каолин учун қишда 3-4 соат, ёзда 2-3 соат, тупроқ учун эса 5-6 соат ва 3-4 соатни ташкил қилади. Юза актив моддаларидан фойдаланилган ҳолда ёйилтириш вақти 30-40% га тезлашади ва суспензиянинг намлиги 6-8% га камаяди. Куракчали аралаштиргичларга қараганда парракли аралаштиргич-лар анча самаралироқдирлар. 9-расм. Парракли аралаштиргич 1-резервуар, 2-электродвигатель, 3-вертикал вал, 4-парраклар. Тупроқ материалларини золдирли тегирмонларда ҳам ёйилтириш мумкин, бунда чинни учун намликни 55-60%, фаянс учун 65-70% гача оширилади ва заррачаларнинг ўлчами 3-10 мкм ҳолда олинади. Ёйилтириш вақти 40-50 мин дан 1,5-2,5 соатгача боради, М:Т:С нинг нисбати 1:0,5:1,5 га тенг қилиб олинади. Тупроқ материалларини ёйилтириш самарасини ошириш учун суюқ оқимли тегирмон ёки оқимли дезинтеграторлар 40 ишлатилади. Бу борада фрезер-ирғитувчи тегирмонларни ва роторли тегир- монларни ишлатиш яхши натижалар беради. Чет эл тажрибасида дискли тез харакатланувчан узлуксиз аралаштиргичларни ишлатиш натижасида суспензиянинг 40-50% намлиги шароитида ёйилтириш 10-30 мин мобайнида юқори самарада олиб борилган. Сақлаш (алоҳида) Майдалаш Каолин Тупроқ, бентонит Тортиш (торозили дозаторлар) Тортиш (торозили дозаторлар) Ёйилтириш сув (куракчали, винтли , ҳажмий аралаштиргичлар, дозатор, золдирли тегирмон) Ёйилтириш (куракчали, винтли аралаштиргичлар, золдирли тегирмон) бошқа жойга оқизиш (мембранали насос) Элакдан ўтказиш (виброэлак) Элакдан ўтказиш (виброэлак) Бошқа жойга оқизиш (марказдан қочма насос) Оралиқ сақлаш (парракли аралаштиргич ) Бойитиш (гидроциклон) Оралиқ сақлаш (парракли алаштиргич) 10-расм. Тупроқ материалларини ёйилтириш. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling