Кафедраси алимжонова Ж. И


Чиннининг туркумланиши ва турлари


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/60
Sana12.03.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1261946
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60
Bog'liq
sopol va chinni kitob

Чиннининг туркумланиши ва турлари. Чинни деб, оқ рангли, 
пишган, юпқа қаватда шаффофликни юзага келтирадиган, суюқлик ва 
газларни ўзидан ўтказмайдиган ҳамда тупроқ, дала шпати, кварц қуми ва 
бошқа Алюмосиликатларнинг нафис аралашмаси асосида олинадиган 
материалга айтилади. Чинни техник материал сифатида юқори механик ва 
электрик мустаҳкамликка, кимёвий ва термик бардошликка эгадир. Чинни 
умумий холда 2 турга бўлинади: 
а) қаттиқ чинни; 
б) юмшоқ чинни. 
Қаттиқ чинни 1380-1460
о
С да пиширилиб, унинг таркибида каолиннинг 
миқдори кўп ва дала шпатининг миқдори кам бўлади. 
Юмшоқ чиннининг пишириш температураси 1350
о
С дан паст бўлади. У 
нинг массаси таркибида дала шпатининг миқдори кўпроқ бўлади. 
Юмшоқ чинни учун юқори даражадаги оқлик ва шаффофлик хос бўлса, 
қаттиқ чинни учун юқори кўрсаткичга эга бўлган механик мустахкамлик ва 
иссиқликка бардошлик хосдир. 
Қаттиқ чиннидан асосан кимёвий саноат учун аппарат ва буюмлар, 
термопара учун трубкалар, электроизоляция материаллари ишлаб 
чиқарилади. Лекин қаттиқ чиннидан бадиий-безак буюмлари ва чинни 
сервислари ҳам олинади. Юмшоқ чинни асосан турли туман хўжалик ва 
бадиий буюмлар олишда қўлланилади. 
Юмшоқ чинни таркибига фриттали чинни, суякли чинни, париан 
чинниси, юмшоқ кўп кварцли чинни, юмшоқ дала шпатили чинни ва 
бошқалар киради. 
Фриттали чинни таркибига ишқорга бой шиша фриттаси қўшилади. 
Суякли юмшоқ чинни массасининг таркибига йирик шоҳли хайвонлар 
суягининг кули киритилади. Париан чинниси сирсиз чинни бўлиб, унинг 
таркибида 80% га яқин шиша фазаси бўлади. Юмшоқ кўп кварцли чинни 
таркибида шиша фазасининг миқдори 73-78% гача боради. Юмшоқ дала 


11 
шпатили чинни Зегер чинниси дейилади, унинг массаси таркибида дала 
шпатининг миқдори 30-40% га етади. 
Чиннисимон керамиканинг махсус турлари. Асосан корунд (

-Al
2
O
3
), 
кианит (Al
2
O
3
.
SiO
2
), тальк (3MgO 

4SiO
2
.
H
2
O), циркон (ZrO
2
.
SiO
2
) ва ВеО 
асосида олинадилар. Бундай махсус турдаги материаллар ноёб хусусиятларга 
эга бўлиб, улар янги техника материаллари, электр изоляция материаллари, 
одам организми учун имплантант модда сифатида ишлатиладилар. 
Цирконийли чинни – масcа таркибига циркон ёки цирконатлар ва ишқо-
рий ер металларининг цирконосиликатлари қўшилади. Бундай чиннининг 
мустаҳкамлиги жуда юқори бўлиб, у электр изоляциялаш хусусиятларига эга 
бўлади. 
Литийли чинни - чинни пишириш температурасини ва термик кенгайиш 
коэффициентини 
пасайтириш 
мақсадида 
масса 
таркибига 
литий 
бирикмалари, 
жумладан 
сподумен 
(Li
2
O
.
Al
2
O
3
.
4SiO
2
), 
петалит 
(Li
2
O
.
Al
2
O
3
.
8SiO
2
), лепидолит (LiKF
2
.
Al
2
O
3
.
SiO
2
) қўшилади. 
Береллийли чинни – бериллийли чинни ядро реакторларида, вакуум-зич 
изоляторлар сифатида, термопара ғилофларида, уран, торийларни 
суюқлантириш учун ишлатиладиган тигелларда қўланилади. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling