Кафедраси алимжонова Ж. И


-боб бўйича рейтинг назорат саволлари


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/60
Sana12.03.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1261946
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   60
Bog'liq
sopol va chinni kitob

 
1-боб бўйича рейтинг назорат саволлари: 
1. Керамика маҳсулотларига қандай буюм турлари киради? 
2. Сопол, фаянс, чинни сўзлари қандай маънони англатади? 
3. Кулолчилик сохаси қачон вужудга келган ва у қандай ривожланган? 
4. Чиннининг пайдо бўлиш тарихи қандай?
5. Ўзбек чиннисининг ривожланиш тарихи қандай? 
6. Нафис керамика материалларининг асосий белгилари қандай? 
7. Нафис керамика буюмларининг неча тури мавжуд? 
8. Чинни деб қандай материалга айтилади, унинг қандай турлари мавжуд? 
9. Фаянс деб қандай материалга айтилади, унинг қандай турларини биласиз? 
10. Чинни-фаянсли хўжалик буюмлари қандай белгиларга кўра 
туркумланади? 
11. Қаттиқ ва юмшоқ чинни массаларининг таркиби қандай? 
12. Турли фаянс массаларининг таркиби қандай моддалардан иборат? 
13. Чинни материалининг фазалар бўйича таркиби қандай бўлади?
14. Чинни-фаянс буюмларининг қандай хоссалари мавжуд? 
15. Чинни-фаянс буюмларининг хоссаларига каолин, кварц ва дала 
шпатининг таъсири қандай? 
 
 
 
 
 
 
 
 


21 
2-БОБ. ЧИННИ-ФАЯНС БУЮМЛАРИНИ ИШЛАБ 
ЧИҚАРИШДА ХОМ АШЪЁ МАТЕРИАЛЛАРИ ВА УЛАРНИ 
БОЙИТИШ 
 
1. Хом-ашъё материалларининг турлари. 
 
Чинни-фаянс буюмларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хом 
ашъё материаллари умумий холда пластик ва пластик бўлмаган турларга 
бўлинадилар. 
Пластик материалларга тупроқ, каолин ва бентонитлар киради. Улар 
сув билан бирикиш даврида пластик массани ҳосил қилиб, куйдиришдан 
кейин тош каби мустаҳкам бўлиб қоладилар. 
Пластик бўлмаган материалларга кварц қуми, майдаланган кварц, 
сирланмаган ва куйдирилган буюмларнинг майдаланган синиқлари, 
дегидратланган тупроқ киради. Ушбу материаллар пластик массани 
ёвғонлаштириб, буюмларни қуритиш ва куйдириш вақтидаги қисқаришини 
чеклайди. 
Суюқланиб кетадиган материаллар қаторига куйдириш температураси 
шароитида суюлтма ҳосил килиб, массанинг бошқа компонентлари билан
бирикиб, мустахкамлиги юқори бўлган материални ҳосил бўлишига олиб 
келувчи силикатларни вужудга келтирувчи моддаларга айтилади. Суюқланиб 
кетадиган материаллар ҳам массани шакллаш даврида ёвғонлаштиради. 
Уларга дала шпатлари (альбит, ортоклаз, анортит), кварц-дала шпатили хом-
ашъё, пегматитлар, сиенитлар ва бошқалар киради. 
Сир ишлаб чиқариш учун хом-ашъё сифатида дала шпатлари, кварц, 
пегматит, тальк, волластонит, доломит, каолин, сирланган буюмларнинг 
синиқлари, рух оксиди, борат рудаси, стронций карбонат, техник бура, бор 
кислотаси, қиздирилган сода, натрий сульфат, магнезит, охак ва бошқалар 
ишлатилади. 


22 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling