Кафедраси алимжонова Ж. И


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/60
Sana12.03.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1261946
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60
Bog'liq
sopol va chinni kitob

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



1-БОБ. ЧИННИ-ФАЯНС БУЮМЛАРИНИНГ ТУРИ,
ТАРКИБИ, ТУЗИЛИШИ ВА ХОССАЛАРИ 
 
1.Нафис керамика буюмларининг умумий туркумланиши. 
Майда донадор тузилишга эга бўлган, зич пишган ва сирти шишасимон 
сирнинг юпқа қавати билан қопланган буюмлар нафис керамика буюмлари 
деб аталади. Ҳозирги замонда керамика буюмлари асосан ишлаб чиқариш 
сохаларига ва тавсияланишига кўра турли гурухларга туркумланадилар. 
Нафис керамика буюмлари материалнинг пишиш даражасига қараб 2 та 
гурухга бўлинадилар: 
1) зич пишган сополакка эга буюмлар. 
2) ғовакли, қисман пишган сопалакка эга буюмлар. 
Биринчи гурухга кирган буюмларнинг синиқлари чиғаноқсимон ялтироқ 
бўлиб, суюқлик ва газларни ўтказмайдилар, оқ ёки баробар тарзда бўялган 
бўлиб, чертилганда узоқ вақт сўнмай турадиган жарангдор товуш
чиқарадилар. Уларнинг сув ютувчанлиги 5 % дан юқори бўлмайди. Улар 
сирланган ва сирланмаган бўлиши мумкин. 
Иккинчи гурухга кирган буюмлар синиғи майда донадор тузилишга эга 
бўлиб, бўзарган кўринишга эга бўлади, ҳамда суюқлик ва газларни ўтказиб 
юборади. Уларнинг сув ютувчанлиги 5% дан ортиқ бўлади. Бундай 
буюмларни чертганда тезда сўнувчи паст товуш чиқади. Буюмлар юпқа 
қаватда шаффоф бўлмайди, улар оқ ёки бир текис бўялган холда бўлиши 
мумкин. 
Зич пишган буюмлар таркибига чинни, нафис тош буюмлари ва 
иссиқликка бардош буюмлар киради. 
Ғовакли қисман пишган буюмлар қаторига ярим чинни, фаянс ва сопол 
киради. 
Тавсияланиши бўйича нафис керамика буюмлари хўжаликда 
ишлатиладиган ва техника учун тавсияланадиган буюмларга бўлинади (20-
расм). 



Нафис керамика буюмлари 
Хўжалик учун нафис керамика 
буюмлари 
Техника учун тавсияланадиган нафис 
керамика буюмлари 
Зич 
ғовакли 
Электротехника буюмлари 
(изоляторлар, радиодеталлар ва 
бошқалар), радиоэлектроника учун 
буюмлар 
Чинни, нафис тош 
буюмлари 
Ярим чинни,
фаянс, сопол 
Уй рўзғор буюмлари 
Умумий овқатланиш 
учун буюмлар 
Бадиий безак буюмлари 
Ичи бўш буюмлар 
Ясси буюмлар 
Майда буюмлар 
Йирик буюмлар 
1-расм. Нафис керамика буюмларининг туркумланиши 
Техник керамика буюмлари деб алоҳида хусусиятга эга бўлган, сунъий 
равишда кимёвий синтез қилиш усулида олинган материалларга айтилади. 
Бундай материалларни ишлаб-чиқариш учун асосан сунъий холдаги, кимёвий 
тоза материаллар яъни алюминий, магний, кальций, цирконий, ваннадий ва 
бошқа элементларнинг оксидлари, силикатлар, кислородсиз бирикмалар ва 
бошқалар ишлатилади. 


10 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling