Кафедраси алимжонова Ж. И
Чинни ва фаянс массасининг назорати
Download 1.95 Mb. Pdf ko'rish
|
sopol va chinni kitob
Чинни ва фаянс массасининг назорати. Масса тайёрлаш цехида
куйидагилар аниқланади: хар бир сменада тошсимон материалларнинг майдаланиш даражаси. материалнинг тозалиги ва унга майдаловчи ускунанинг қисмларидан те- мир моддаларининг ўтиб кетмаётганлиги бир сменада 2 марта текширилади. массанинг хар бир жараёндан кейинги намлиги. массанинг фильтр прессга узатиш олдидан температураси. 128 вакуум прессдан чиккан массанинг шаклланиш хусусияти. сирнинг намлиги, майдаланиш даражаси ва чиннига ёпишиши. 2. Шакллаш жараёнининг назорати шакллаш цехида қуйидагилар назорат килинади. махсулотнинг намлиги. тайёр шликернинг сифати (намлиги, зичлиги, оқувчанлиги, қуйилиши) махсулотни текислаш пайтидаги нуқсонлар. Махсулотни шакллаш цехидан куйдириш цехига жўнатишда унинг 5% текширилиши шарт. Бунда асосан шаклланиш сифати, механик зиёнлар кўрилади. 3. Куйдириш жараёнининг назорати Ярим тайёр махсулотни биринчи куйдиришдан кейин иккинчи куйдириш участкасига жўнатиш даврида улар назоратдан ўтади. Бунда хар бир навга ажратилган буюмларнинг 5% кўздан кечирилади. Текшириш мобайнида буюмлар устки қисмида нуқсонларнинг бор йўқлиги, биринчи куйдиришнинг бир текис бўлган бўлмаганлиги, буюмлардаги ёриқларнинг бор йўқлиги фуксин ёрдамида хамда сирланган буюмларнинг ташқи кўриниши қай даражада эканлиги аниқланади. Фуксин назорати биринчи куйдиришдан чиққан буюмларни фуксин билан бўялган сув ёки сирга ботириб текшириш орқали амалга оширилади. Бунда буюмларда мавжуд булган сочсимон ёриқлар кўзга ташланади, улар қуролланмаган кўз билан оддий кузатиш даврида кўринмайдилар. Буюмларнинг сув ютувчанлигини лаборатория усулида аниқланади. Буюмларни қуйидаги нуқсонларига кўра чиқитга чиқарилади: Шакллаш давридаги чиқитлар ва синиқлар, буларга ифлосланиш, учиб кетиш, буюм элементлари-нинг тўғри жойланмаганлиги, ғижимлар киради 129 Куйиш пайтидаги чиқитлар ва синиқлар, уларга тўғрилаб бўладиган ва бўлмайдиган ифлосланиш, четидаги синиқлар, хаддан ташқари куйиш, учиб кетиш, қийшайиш ва қора доғлар киради. Нав қўйиш цехида хар куни навларга ажратишнинг ва силлиқлашларнинг тўғри олиб борилаётгани текширилади. Бунинг учун хар нав қуювчидан 100 дона буюм олиниб, улар текширилади. Сирланган буюмлар куйдирилгандан кейин безак цехига беришдан аввал навларга бўлинади, қайта ишланади, тамға қўйилади. Кейин 5 % дан кам бўлмаган миқдордаги буюмлар текширилади. Бунда тамғаланиш сифати, навлар тўғри қўйилгани, синиқларнинг борлиги текширилади. 3-жадвал Хўжалик чинни буюмларига Давлат стандартининг талаблари Кўрсаткич 28390-89 сонли Давлат стандарти Эгилиш бўйича механик мустакамлиги, МПа Сув ютувчанлиги, % Умумий қисқариш, % Хажмий оғирлик, г/см 3 20-800 О С да ИКК, . 10 -6 о С -1 Оқлиги, % сирланмаган Шаффофлиги,% 1 2 Иссиқлиққа бардошлиги, иссиқлик алмашиш цикли 70-90 0-0,5 - 2,25-2,42 4,0-5,0 55-70 11,0 3,0 8 ва ундан юқори Безак цехига келаётган буюмларда чангнинг борлиги, ёғ доғлари ва бошқа ифлосланишларнинг мавжудлиги текширилади, кейин деколнинг ёпиштирилиш сифати, унинг ювилиши ва қуритилиши, бўёқларни ўтказиб олиш учун тайёрланган элакларнинг бутунлиги, идишларнинг тозалиги, бўёқларнинг суртилиши буюмларнинг куйдирилиши назорат қилинади. Тайёр махсулот омборига берилаётган буюмлар тўлақонлик равишда навланади ва уларга Давлат стандартларига кўра навлар қўйилади Навларга 130 ажратиш даврида буюмга маълум бир навга таалуқли рангда тамға қўйилади. Яна бир бор қайта ишланиши лозим бўлган буюмлар тузатишга жўнатилади, кейин яна назорат килинади. Навлар тўғри қўйилгани хам хар 100 дона буюмда текширилади, навланишда 1% гача миқдорда хато кетган бўлса, барча буюмлар қайта навланади. Тайёр махсулот омборига жўнатилаётган буюмлар физик-механик томондан тадқиқот қилинади. Бунда буюмларнинг хажми, оғирлиги, ўлчамлари, оқлик даражаси, шаффофлиги, механик мустахкамлиги, термик бардошлиги, кимёвий бардошлиги, ранги ва сирнинг сифати текширилади. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling