Кафедраси алимжонова Ж. И
-боб бўйича рейтинг назорат саволлари
Download 1.95 Mb. Pdf ko'rish
|
sopol va chinni kitob
7-боб бўйича рейтинг назорат саволлари
1. Гипс шаклдонлари тайёрлаш учун қандай хом ашёдан фойдаланилади? 2. Гипс сифатини белгиловчи асосий хусусиятлар қайсилар? 3. Гипс қотишмасининг қуюқлиги, намлиги ва механик мустаҳкамлиги қандай аниқланади? 4. Гипс шаклдонларини қуймалари қандай тайёрланади? 5. Гипс шаклдонларини қандай камчиликлари бор? 6. Метил метаакрилатдан (АКР) модел қандай тайёрланади? 7. Капларни тайёрлаш учун қандай материаллар ишлатилади? 8. Капселларга қандай талаблар куйилади? 9. Капселлар учун масса тайёрлашнинг неча хил усули мавжуд? 10. Шликерли ва ховузли усул бўйича капсел массаси қандай тайёрланади? 11. Капселларни шакллашнинг қандай усуллари мавжуд? 12. Капсел буюмлари қандай хароратда қуритилади ва куйдирилади? 13. Капселлар қандай массалар асосида олинади? 127 8-БОБ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ Технологик жараённи бажарилишини ва тайёр махсулот сифатини текшириш вазифасини техник назорат булими бажаради. Бунда назорат ишлари 3 та гурухга бўлиниб улар асосан: 1) хом-ашё ва ярим тайёр махсулотни назорат килиш; 2) тайёр махсулотни назорат қилиш; 3) ишлаб чиқариш чиқиндиларини ва махсулот навларини тахлил қилишни ўз ичига олади. 1. Хом-ашё материалларининг назорати Хом-ашё ва ярим тайёр махсулотни назорат қилишда корхонага келтирилаётган хар бир вагондаги хом-ашё текширишга юборилади. Бунда хом-ашёни унинг паспортига тўғри келиши, ташқи кўриниши, ифлосланган- лиги ва бошқалар қайд этилади. Кузатишлар давлат стандартлари ва техник шартлар асосида олиб борилади. Аниқланадиган асосий хусусиятлар қаторига қуйидагилар киради: хом-ашёнинг намлиги қумнинг таркибидаги каолиннинг миқдори каолиннинг таркибидаги қумнинг миқдори каолин ва тупроқнинг керамикавий хусусиятлари яъни қовушқоқлиги қуритиш давомидаги қисқариш, сув ютувганлиги ва бошқалар. кварц қумининг донадорлик таркиби. Материалнинг тозалик даражаси ўтли намуна ёрдамида аниқланади. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling