Кафиллик шартномаси


Download 74.05 Kb.
bet2/4
Sana20.06.2023
Hajmi74.05 Kb.
#1631794
1   2   3   4
Bog'liq
КАФИЛЛИК Шартномаси -2023

2.2. Кафилнинг мажбуриятлари:
2.2.1. Лизинг олувчи томонидан ўз муддатида ижро қилинмаган пул мажбуриятларини Лизинг берувчига ўзининг барча ҳисоб рақамладаги маблағи ҳисобидан тўлаб бериш ва Лизинг берувчининг акцептсиз тўлов талабномаларини сўзсиз қабул қилиш.
2.2.2. Банкдаги ҳисоб рақамлари, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва юридик манзили ўзгарган тақдирда Лизинг берувчини дарҳол расман хабардор қилиш.
2.2.3. Ушбу шартнома асосида ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада бажармаганда, кечиктирганда ёки бажаришдан бош тортган тақдирда мулкий жавобгар бўлиш.
2.3. Лизинг олувчининг ҳуқуқлари:
2.3.1. Кафилга нисбатан даъво қўзғатилганда суд жараёнида иштирок этиш.
2.3.2. Кафиллик шартномаси асосида қўзғатилган даъвони кўриб чиқиш жараёнида Лизинг берувчига нисбатан талаб ва эътирозларини билдириш.
2.4. Лизинг олувчининг мажбуриятлари:
2.4.1. Кафиллик билан таъминланган мажбуриятни тўлиқ бажарган тақдирда бу ҳақда Кафилни дарҳол хабардор қилиш.
2.4.2. Кафил унинг мажбуриятларини Лизинг берувчи олдида бажарган тақдирда, Кафил томонидан тўланган суммани ва кўрилган барча зарарларни тўлаб бериш;
2.4.3. Кафилнинг талаби билан, унга ўзининг молиявий аҳволи хақидаги маълумотномаларни тақдим қилиш.
2.5. Лизинг берувчининг ҳуқуқлари:
2.5.1. Лизинг тўловлари мажбуриятлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда Кафил(лар)га ёзма билдиришнома юбориш ва уларнинг барча ҳисоб рақамларига сўзсиз, акциптсиз тўлов талабномалари қўйиш.
2.5.2. Мажбурият бўйича Лизинг олувчига ва Кафил(лар)га биргаликда, ҳам алоҳида, қарзнинг тўлиқ ёки бир қисмига нисбатан ўз талабларини тақдим этиш.
2.6. Лизинг берувчининг мажбуриятлари:
2.6.1. Кафилнинг талабига кўра, лизинг шартномаси бўйича Лизинг олувчи томонидан тўланган лизинг тўловлари тўғрисидаги маълумотлар билан таништириш.
2.7. Кафил, Лизинг берувчи ва Лизинг олувчи қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлишлари мумкин.



Download 74.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling