Кафиллик шартномаси


Download 74.05 Kb.
bet3/4
Sana20.06.2023
Hajmi74.05 Kb.
#1631794
1   2   3   4
Bog'liq
КАФИЛЛИК Шартномаси -2023

3. БОШҚА ШАРТЛАР
3.1. Кафилнинг ҳар қандай қайта ташкил этилиши унинг ҳуқуқий ворис(лар)ини учинчи шахсларни Кафиллик шартномаси бўйича мажбуриятлардан озод этмaйди.
3.2. Лизинг берувчи лизинг шартномасига қўшимча таъминлаш берилиши бўйича ушбу Кафиллик шартномасига қўшимча равишда учинчи шахслар билан гаров, кафиллик, кафолат ҳамда қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бошқача усуллардан фойдаланган ҳолда шартномавий муносабатларга киришиши мумкин.
Биргалашиб кафил бўлган шахслар Лизинг берувчи олдида солидар жавоб берадилар.
3.3. Кафил лизинг шартномаси бўйича юзага келган қарздорликни, шунингдек суд қарорида белгиланган ёки Лизинг олувчи томонидан тан олинган пеня (ва жарима)ни, суд харажатларини тўлайди, Лизинг берувчининг лизинг шартномаси бўйича бошқа зарарларини қоплайди.


4. НИЗОЛАРНИ ҲAЛ ЭТИШ
4.1. Томонлар шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни имконият даражасида ўзаро келишувга асосан ҳал қилиш чора тадбирларини кўрадилар.
4.2. Томонлар ўртасида ўз ечимини топмаган низолар Тошкент туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилади. Бунда, шартнома мажбуриятларини бажармаслик натижасида “Жавобгар” бўлган томон зиммасига Суд (давлат божи, почта) харажатларини тўлаш мажбурияти юкланади.


5. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
5.1. Томонларнинг жавoбгарлиги, мазкур шартнoма ва лизинг шартномасидан бошқача тартиб келиб чиқмаса Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига асосан белгиланади.

5.2. Шартнома, тарафлар томонидан имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва лизинг шартномасининг 1-иловасида кўрсатилган лизинг тўловлари, лизинг шартномаси шартларини бузиш оқибатида ҳосил бўлган ва Суд қарорларида кўрсатилган (ёки бухгалтерия солиштириш далолатномасини расмийлаштириш орқали тан олинган) пеня ҳамда суд (давлат божи, почта) харажатлари Лизинг берувчининг ҳисоб рақамига тўлиқ келиб тушган кунгача амалда бўлади.


5.3. Мазкур шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган 4 (тўрт) асл нусхaдa тузилиб, биринчи нусхаси Лизинг берувчига, иккинчи нусхаси – Лизинг олувчига, учинчи нусхаси Кафилга, тўртинчи нусхаси эса Кафилнинг хизмат кўрсатувчи банкига берилади.

6. ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ ВА РЕКВИЗИТЛАРИ


КАФИЛ

ЛИЗИНГ БЕРУВЧИ




ЛИЗИНГ ОЛУВЧИ




Download 74.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling