Калонна баландлиги
Узлуксиз ишлайдиган ректификацион колоннанинг
Download 1.4 Mb.
|
Ашуров С
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўп компонентли эритмаларни ректификация қилиш
Узлуксиз ишлайдиган ректификацион колоннанинг принципиал схемаси 13-расмда кўрсатилган. Бошланғич эритма иситкич 2 да қиздирилади ва колоннанинг таъминловчи тарелкасига узатилади. Колоннадаги қайнаткич 8 нинг иссиқлиги таъсирида ректификация жараёни содир бўлади, эритма дистиллят ва куб қолдиғига ажралади. Колоннадан чиқаётган буғлар дефлегматор 4 да қисман ёки тўла конденсацияланади. Агар буғ тўла конденсацияланса, ҳосил бўлган д истиллят ажратувчи мослама 5 да икки қисмига бўлинади. Биринчи қисм - флегма суюқлик тамбаси орқали ўтиб колоннанинг юқори тарелкасида пуркалади, иккинчи қисми эса - дистиллят совуткич 6 дан ўтказилиб совутилади ва йиғгич 1 да тўпланади. Агар, буғлар дефлегматорда қисман конденсацияланса, улар конденсатор–совуткич орқали ўтказилади, у ерда конденсацияланади ва совутилади. Жараён мобайнида ҳосил бўлаётган куб қолдиғи унинг қимматлиги ва зарурлигига қараб ёки йиғгичда тўпланади, ёки оқава сув сифатида утилизацияга йўналтирилади. Одатда, саноат миқёсида бошланғич эритма уч ва ундан кўп қисмларга ажратилади. Кўп компонентли эритмаларни ректификация қилиш схемаси 14-расмда тасвирланган. Ушбу схема кўп колоннали бўлиб, бошланғич эритмани узлуксиз равишда уч қисм, яъни А, В ва С компонентларга ажратишга мўлжалланган. Биринчи колонна аралашмани А+ВС ёки АВ+С қисмларга ажратади. Аралашмани n қисмга ажратиш учун n-1 ректификацион колонналардан таркиб топган ректификацион схема зарур бўлади. Даврий ишлайдиган ректификацион колоннанинг приниципиал схемаси 15-расмда келтирилган. Б ошланғич аралашма буғ билан иситилаётган қайнаткичга узатилади. Қайнаш температурасигача иситилган аралашманинг буғлари ректификацион колоннанинг пастки қисмига юборилади. Колонна бўйлаб тепага кўтарилаётган буғлар енгил учувчан компонент билан бойиб боради, сўнг эса дефлегматорга тушади. У ерда конденсацияланади. Худди узлуксиз ишлайдиган ректификация схемасидек, конденсат флегма ва дистиллятга ажрайди. Қурилмадаги куб қолдиғи тўкилади ва у янги бошланғич аралашма билан тўлдирилади. Download 1.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling